Ўзбекистон
27.09.2023
1 476

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик хотин-қизларни огоҳлантирди. Келтирилишича, ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик хотин-қизларни Истанбул, Анталя, Измир, Бодрум ва бошқа шаҳарларга катта маблағ эвазига консоматрис хизматларга ёллашга оид рекламалар тарқатилаётгани кузатилмоқда. Бунда Павиён (тунги кафе) ходимлари ёш қизларни келган мижозларига ўз нархидан оширилган нархларда ичимлик ва озиқ-овқат олдириш учун ёлламоқда. Мазкур фаолият тури билан шуғулланганларга маҳаллий полиция томонидан Туркиядан чиқариб юборилиш чораси кўрилмоқда. “Бу консоматрис фаолияти бизнинг урф-одатимиз, миллий анъаналаримиз ва муқаддас динимизга тўғри келмаслиги ҳаммамизга маълум. Туркия ҳудудида ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлиб қолишингиз, жабр кўришингиз ёки айбдор бўлиб қолишингизнинг олдини олиш мақсадида, Сиз яшаб турган давлатнинг қонун талабларига риоя қилишингизни, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти ва соғлигига ҳавф туғдириши мумкин бўлган жойлар ва шахслардан йироқ бўлишингизни тавсия қиламиз. Агар сизда шу каби реклама тарқатаётганлар ва консоматрисликка жалб қилаётган шахслар ҳақида маълумот бўлса консулхонага ҳабар беришингизни сўраймиз,”– дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.