Ўзбекистон
24.12.2025
15

“Ватандош” гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда «Ватандош» картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат ҳисобланади.
“Ватандош” гувоҳномасини бериш асослари қандай?
Гувоҳнома қуйидаги ватандошларга берилади:
— хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ёки қўшма корхона ташкил этиш тарзида инвестициялар киритган;
— иқтисодиёт, илм-фан, маданият ва санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳаларда юқори ютуқларга эришган, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суришга муносиб ҳисса қўшган, Ўзбекистон халқининг бебаҳо маънавий-маданий меросини сақлаш ва кўпайтиришда катта шахсий намуна кўрсатган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ва унинг манфаатларини кўзлаб хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга оширган;
— Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган.
“Ватандош” картаси эгаларига қандай ҳуқуқ ва имтиёзлар берилади?
“Ватандош” картасига эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
— мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
— Хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.
“Ватандош” картаси эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:
— амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;
— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
— вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.
Улашиш:
Бошқалар
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.
Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.