Ўзбекистон
13.10.2026
24

Куни кеча Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Адлия вазирлиги буюртмаси асосида саҳналаштирилган "Ватанга қайтиш" спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.
Мазкур саҳна асари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ–399-сон қарори ижроси доирасида, "Инсон қадри учун" эзгу ғояси остида саҳналаштирилди.

Спектакль марказида — 20 йил давомида фуқаролик олиш орзуси билан яшаган аёл тақдири акс этган. Фуқаролиги йўқлиги сабаб у олий таълим олиш, муносиб иш топиш, ўз номига уй расмийлаштириш, хатто ота-онасини кўриш имкониятидан маҳрум бўлади.
Отасининг сўнгги манзилига кузатишга ҳам бора олмаган аёлнинг қалбида биргина орзу яшайди — ўзи Ватан деб билган юртнинг тўлақонли фуқароси бўлиш.

Президентимиз ташаббуси билан инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар қаҳрамон тақдирида ҳам ўз аксини топади.
Адлия органлари томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам унинг йиллар давомидаги орзуси рўёбга чиқишига хизмат қилади.

"Ватанга қайтиш" — бу шунчаки спектакль эмас. Бу паспорт ортида инсон тақдири, йиллар давомидаги интизорлик, орзу ва умидлар мужассам эканини эслатувчи ҳаётий ҳикоя.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.