Ҳуқуқ
27.11.2024
55
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги (ЭФСА) берган маълумотларга кўра, 18-29 ёшдагиларнинг 70%и энергетик ичимликларни алкоголь маҳсулотига қўшиб ичиши маълум бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу усул алкоголнинг ўзидан заҳарланишдан кўра хавфлироқдир.
Австралиялик олимлар ўтказган «Ўсмирларнинг энергетик ичимликларга нисбатан қарашлари, ҳиссиётлари» номли тадқиқот натижаларидан билинадики, ўсмирлар энергетик ичимликлар таркибида инсон саломатлигига хавф солувчи кофеин, гуарана ва таурин каби моддалар мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас, шунга қарамасдан, улар таркибида кўп миқдорда кофеин бўлган энергетик ичимликларни бошқа турдаги ичимликлардан осон фарқлай олади.
Албатта, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосасига кўра, энергетик ичимликларни истеъмол қилиш 18 ёшга тўлмаган ва аҳолининг айрим қатламлари соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Энг ёмони бу ичимликни алкоголли ичимлик билан биргаликда истеъмол қилиш ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги аниқланган. Айнан шу туфайли алкоголь ва/ёки тамаки маркетинги сингари бу турдаги ичимликларнинг рекламаси ҳам ижтимоий зарар келтириши мумкин бўлган рекламадир.
Қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:
— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача);
— мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 625 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача).
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади
Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.