currencies image

12 808,03 UZS

14,65

usd

currencies image

13 612,37 UZS

16,85

eur

currencies image

130,15 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларФуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

13.11.2024

eye

377

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

1. Суд харажатлари, давоънинг баҳоси қандай аниқланади?

Суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат бўлади.

Даъвонинг баҳоси қуйидагича белгиланади:

1) пул ундириш бўйича – ундириладиган суммага қараб;

2) мол-мулкни талаб қилиб олиш бўйича – талаб қилинаётган мол-мулкнинг қийматига қараб;

3) бир нечта мустақил талаб бўйича – барча талабларнинг умумий суммасига қараб;

4) алимент бўйича – бир йиллик тўловларнинг йиғиндисига қараб;

5) муддатли тўловлар ва пул бериш бўйича – тўловларнинг ёки бериладиган пулларнинг йиғиндисига, кўпи билан 3 йиллик йиғиндисига қараб;

6) муддатсиз ёки умрбод тўловлар ва пул бериш бўйича – тўловларнинг ёки пулларнинг 3 йил ичидаги йиғиндисига қараб;

7) тўловларни ёки пул беришни камайтириш ёхуд кўпайтириш бўйича – тўловлар ёки бериладиган пуллар камайтириладиган ёки кўпайтириладиган суммага, кўпи билан 1 йиллик суммага қараб;

8) тўловларни ёки пул беришни тўхтатиш тўғрисидаги даъволар бўйича – қолган тўловлар ёки пуллар йиғиндисига, лекин кўпи билан бир йиллик йиғиндисига қараб;

9) мол-мулк ижараси шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш ҳақидаги даъволар бўйича – шартнома амал қилишининг қолган муддатида тўланадиган тўловларнинг йиғиндисига;

10) хусусий мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли иморатларга эгалик ҳуқуқи бўйича – иморатнинг бозор қийматига қараб.

2. Кимлар давлат божидан озод қилинади?

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинадиган шахслар “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида кўрсатилган.

Уларнинг айримлари қуйидагилар:

иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3. Даъвонинг баҳоси қандай белгиланади?

Даъвонинг баҳоси даъвогар томонидан кўрсатилади. Даъвогар кўрсатган баҳо талаб қилинаётган мол-мулкнинг ҳақиқий қийматига мувофиқ эмаслиги яққол бўлса, даъвонинг баҳосини судья белгилайди.

Даъво тақдим этилган вақтда унинг баҳосини белгилаш қийин бўлса, давлат божининг миқдорини судья дастлабки тарзда белгилайди ва кейинчалик ишни ҳал қилиш чоғида суд белгилаган даъво баҳосига мувофиқ, давлат божининг тўланмаган қисми ундирилади ёки ортиқча олинган қисми қайтарилади.

4. Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш мумкинми?

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

5. Йўқотилган вақт учун ҳақ ундириш нима?

Суд инсофсизлик билан асоссиз талаб арз қилган ёки даъвога қарши низолашган ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда ҳал этилишига мунтазам қаршилик қилиб келган тараф зиммасига амалда йўқотилган вақт учун иккинчи тараф фойдасига ҳақ тўлаш мажбуриятини юклатиши мумкин. Ундириладиган ҳақ суд томонидан оқилона миқдорда белгиланади.

6. Суд харажатлари тарафлар ўртасида қандай тақсимланади?

Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.

Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган бўлса, тегишли суммалар жавобгардан даъвогарга талабларнинг суд томонидан қаноатлантирган қисмига мутаносиб равишда, жавобгарга эса даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундириб берилади.

Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.

 

Hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2024, 09:29
1 224

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 06:15
1 112

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


27-октябр 2024, 04:36
1 017

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
967

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.