Ҳуқуқ
03.02.2025
71
– Қизим Корея Республикасидаги олийгоҳга ўқишга кирди. Лекин ҳали 17 ёшга тўлмаган. Унинг хорижга чиқиш учун паспорти бор. Қизим ўқишга кетиш учун давлатимиздан чиқаётганида менинг назоратимсиз хорижга кета оладими? Вояга етмаганларнинг хорижга чиқиш тартиби қандай?
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 26-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига кўра, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда, хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин. Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига розилиги, улар бевосита маълумотларни йиғиш пунктига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. Сўровнома ЯИДХП орқали юборилганда ота-оналар ёки васийлар (ҳомийлар)нинг розилиги фақат электрон рақамли имзони қўллаш орқали амалга оширилади.
Юқоридаги Низомга асосан фарзандингиз ҳамроҳсиз чет элга чиқишига сиз билан турмуш ўртоғингиз нотариал тасдиқланган розилик берсангиз, у Кореяга ўқишга ўзи кетиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.