currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларВолонтёрлик фаолияти қандай мақсадларда ташкил этилади?

Волонтёрлик фаолияти қандай мақсадларда ташкил этилади?

Life Style

calendar

24.06.2026

eye

476

Волонтёрлик фаолияти қандай мақсадларда ташкил этилади?

Замонавий ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда жамият аъзоларининг ижтимоий бирдамлиги ҳамда беғараз ёрдам кўрсатишга асосланган ташаббуслари муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай институтлардан бири ҳисобланган волонтёрлик (кўнгиллилик) фаолияти бугунги кунда шунчаки ахлоқий-инсонпарварлик ҳаракати эмас, балки норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинадиган тизимли муносабатлар мажмуи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари мазкур фаолиятнинг ҳуқуқий мақомини, иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда уни ташкил этишнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш кафолатларини аниқ белгилаб беради. Волонтёрлик фаолияти, моҳиятан, жамиятдаги ижтимоий, гуманитар, экологик ва маданий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.

Волонтёр — волонтёрлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс.

Волонтёрлар гуруҳи — ушбу Қонунда белгиланган нормалар татбиқ этиладиган, волонтёрлик фаолиятини биргаликда амалга ошириш мақсадида ташкил этилган, ўн нафаргача кишидан иборат бўлган шахсларнинг ихтиёрий гуруҳи.

Волонтёрлик фаолиятининг мақсадлари жисмоний ва юридик шахсларга, умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

Шу маънода, волонтёрлик фаолияти қуйидаги вазифаларни назарда тутишини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарур.

Волонтёрлик фаолиятининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

— Аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган турли хил жамоат фаолиятига жалб этиш механизмларини шакллантириш;

— ижтимоий вазифаларни ҳал этишда жамиятга ёрдам кўрсатиш;

— волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

— аҳолида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш;

— фуқаролар томонидан ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун ўзини ўзи намоён этиш.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: