Ўзбекистон
09.01.2021
1 552

— Автомобилни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддатлари қуйидагича: Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра: * ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари — 2 йилда бир марта; * ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — 1 йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак. Шунингдек, транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳайдовчиларнинг мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши 122 минг 500 сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда тайёрланди.
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Сиз ЙПХ ходимидан дислокациянинг кўчирмасини сўраш қонуний эканлигини биласизми?
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Сифатсиз торт сотганлардан пулимни қайтариб олсам бўладими?
Давлат органига мурожаат қилишнинг қонуний асослари қандай?