currencies image

12 858,15 UZS

58,95

usd

currencies image

14 505,28 UZS

44,59

eur

currencies image

159,71 UZS

0,43

ru



АсосийЯнгиликларЕвроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди

Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди

Ўзбекистон

calendar

28.04.2024

eye

169

Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига 6 миллион евро миқдорида грант ажратди. Молиявий кўмак мамлакатга қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар олиб борилишини рағбатлантириш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишда яхши натижалар кўрсатгани учун тақдим этилган.

“Биз деҳқон хўжаликларининг гуллаб-яшнаши, ўзгарувчан иқлим шароитига мослашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлом озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллий ва глобал қиймат занжирининг бир қисмига айланиш имконини берадиган ислоҳотларга эътибор қаратмоқдамиз, – деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.

Барқарор қишлоқ-озиқ-овқат сектори Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун (2021-2027) кўп йиллик индикатив дастурининг учта стратегик устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бошқа устуворликлар самарали бошқарув ва инклюзив, яшил ва рақамли ривожланишни қамраб олади. Дастур доирасида 2021 йилдан буён дастур Ўзбекистонга 76 миллион еврога яқин (қарийб 1 триллион сўм) ажратилди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ-озиқ-овқат секторига грант маблағларининг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Берилиши керак бўлган 20 миллион евро миқдоридаги грантлардан ташқари, Европа Иттифоқи 2020 ва 2023 йиллар оралиғида секторга 32,5 миллион евро бюджет билан ислоҳотни қўллаб-қувватлади.

Улашиш: