Содда талқин
21.07.2024
1 193

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида дунё бўйлаб вабо касаллиги тарқалиш хавфи жуда юқори, деб баҳоланди.
Жорий йилнинг биргина июнь ойида 18 мамлакатда яшовчи 40,5 минг нафардан кўпроқ беморда ушбу хасталик аниқланди. Уларнинг 166 нафари эпидемия оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Аксарият вабо ўчоқлари, яъни 32,5 мингга яқин янги касалланиш ҳолатлари Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида рўйхатга олинган. Афғонистонда қарийб 18,7 минг, Яманда 6,6 мингдан ортиқ, Покистонда эса 5200 дан зиёд киши ушбу инфекцияни юқтирган.
“ЖССТ дунё бўйлаб эпидемиялар сони ортиши ва уларнинг тарқалиш кўлами кенгайиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, глобал даражадаги хавфни жуда юқори, деб баҳолашда давом этмоқда”, дейилади ҳисоботда.
Ҳозирда қатор давлатларда вабога қарши эмлаш воситалари етишмовчилиги кузатиляпти. Масалан, ўтган йил январь ойидан буён 17 та мамлакат 102 миллион доза вакцина сўраган бўлса, ишлаб чиқариш миқдори 51 миллион дозани ташкил этди. Бугун эса захирадаги 7,5 миллион доза эмлаш воситаси қолган, холос.
Жорий йил январь-июнь ойларида дунёнинг 25 та давлатида 250 минг нафарга яқин киши вабо билан касалланган ва улардан 2 137 нафари вафот этган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йил бошидан буён дунё бўйича вабога чалинганлар сони 603 минг нафардан ошди – ЖССТ
Касалланганлар орасидан 3 804 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Бу йил вабо авж олган мамлакатлар сони 31 тага етди – ЖССТ
Йиллик касалланишлар сони 4 миллионга етиб, 143 минг киши вафот тахмин қилиняпти.
Дунёда вабо билан касалланиш кўпаймоқда
ЖССТ экспертлари ушбу иллат оқибатида ҳар йили 143 минггача ўлимни башорат қилмоқда.