Ўзбекистон
03.11.2023
1 090

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил 1 январдан 15 октябрга қадар Ер юзида 603 минг нафардан зиёд кишига вабо ташхиси қўйилган. 2021 йилда бу кўрсаткич 223 минг, ўтган йили эса қарийб 473 минг нафар эканлигини ҳисобга олсак, сайёрамизда ушбу эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашиб бораётгани ойдинлашади. Ачинарлиси, бу йил вабони юқтирган беморлардан 3 804 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Касалликдан энг кўп Африка қитъаси аҳолиси азият чекмоқда. Хусусан, йил бошидан буён минтақанинг 16 давлатида эпидемия ўчоқлари рўйхатга олинган. Бу борада Бурунди, Конго Демократик Республикаси, Зимбабве, Камерун, Малави, Мозамбик ва Эфиопия етакчилар сафида. Қолаверса, Сурия ва Гаитида ҳам вабога гумон қилинганлар сони ортиб боряпти. Айни пайтда ЖССТ томонидан ушбу мамлакатларни зарур дори-дармон ва вакциналар ҳамда бошқа тиббий ресурслар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.