currencies image

12 935,27 UZS

39,72

usd

currencies image

14 367,20 UZS

28,64

eur

currencies image

160,47 UZS

1,09

ru



АсосийЯнгиликлар“Zaamin Ultra 2024”: икки мингдан зиёд иштирокчи халқаро тоғ беллашувида!

“Zaamin Ultra 2024”: икки мингдан зиёд иштирокчи халқаро тоғ беллашувида!

Ўзбекистон

calendar

10.06.2024

eye

189

“Zaamin Ultra 2024”: икки мингдан зиёд иштирокчи халқаро тоғ беллашувида!

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан беш йилдан буён ўтказилаётган “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақасига туркум йўналишлар киритилган.

Булар – “Zaamin Ultra 2024” халқаро тоғ беллашуви, “Bukhara Night Race” тунги пойгаси ва Бўстонлиқдаги марафон. Ушбу халқаро миқёсдаги мусобақалар нафақат юртимиз, балки хорижий давлатлардан ҳам кўплаб спорт ихлосмандларини чорлаяпти.

“Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркумини очиб берган, тўртинчи марта ташкил этилаётган Зомин мусобақаси жисмонан чиниқиш, спортга ошноликни кўрсатиш ва, айниқса хорижликлар учун янги сайёҳлик объектларини ўрганишга хизмат қилмоқда.

“Соғлик учун бирлашайлик ва экологияни асрайлик” шиори остида 2100 нафар иштирокчини бир нуқтага йиққан халқаро марафон республикамизнинг турли вилоятлари ва 20 га яқин мамлакатдан қатнашчиларни Ўзбекистон Швецарияси – Зоминга жалб этди. 50, 21, 10 ва 2 километр масофаларда ўзаро баҳслашган иштирокчилар учун унутилмас таассуротлар ҳадя этган тоғли ҳудуд денгиз сатҳидан 2200-2500 метр баландликда жойлашган, югуриш йўлаги Тошкент телеминорасидан 6 баробар баланд.

Қайд этиш керак, бу йилги “Zaamin Ultra 2024” халқаро марафонида 50 километр масофада рекорд ҳам янгиланди: Нурзиёд Бегалиев масофани ўзидан аввалги чопқирга нисбатан 12 дақиқа тезроқ босиб ўтди. Мутлақ ҳисобдан ташқари ёш тоифалари бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.

Шунингдек, бу йил барча хайрия югуриш мусобақалари учун анъанага айланувчи янги экологик “плоггинг” – югуриш асносида чиқиндиларни тўплаш ташаббуси жорий этилди. Иштирокчилар икки кунлик фестивални биргаликда югуриш ва чиқиндилардан тозалаш ҳашари билан якунланади. Мазкур ташаббус табиат боғини ягона мақсад сари бирлашиш ва табиат боғини унинг асл қиёфасида сақлашга хизмат қилади.

Ҳис-ҳаяжонга бой, спортчилар хотирасида ўчмас из қолдирган икки кунлик “Zaamin Ultra 2024” марафони ҳар йил анъанавий тарзда ўтказилмоқда. Табиийки, мазкур халқаро тадбир аҳоли ўртасида спортга қизиқишни оширади, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида Бўстонлиқ туманида спорт фестивали бўлиб ўтади, сўнгра – августда севимли тадбиримизга айланган Бухородаги тунги пойга ўтказилади. Анъанага мувофиқ, Самарқанддаги марафон туркум мусобақалар мавсумини якунлаб беради.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 604

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 368

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 329

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 195

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.