currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликлар“Зангиота-2” шифохонаси ўрнига Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

“Зангиота-2” шифохонаси ўрнига Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Ҳуқуқ

calendar

25.07.2024

eye

222

“Зангиота-2” шифохонаси ўрнига Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент” МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган “Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.

“Зангиота-2” шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Шифохонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;

туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;

Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;

тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.

2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 916

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 398

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 530

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 527

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.