Ўзбекистон
07.07.2023
1 297

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинованинг маьлум қилишича, жорий йилнинг 2 июль санасидан бошлаб Қозоғистон Республикасининг Россия билан чегарадош бўлган Костанай вилояти Жангелди, Амангелди, Альтинсари ва Денисов туманлари ҳудудида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури тарқалган. Бугунги кунга қадар Костанай вилоятининг 260 минг гектар ҳудудида – бу эса режалаштирилган майдоннинг 70 фоизи дегани – зарарли чигирткаларга қарши ишлов берилиб, вазият назоратга олинган. Ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан расмий маълумот берилди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Костанай вилояти Ўзбекистондан 2 000 – 2 200 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам. Ўз навбатида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент вилоятида зарарли чигирткага қарши кураш чоралари олиб борилган. 2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган. “Хавфли вазият юзага келишини олдини олиш мақсадида эса кузатув-назорат ишлари давом эттирилмоқда”, – дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Айрим ўсимликлар импортида божхона божи қўлланилмайди
Президентнинг “Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қашқадарёда тожик ковраги кесилиши оқибатида, ўсимлик дунёсига салкам 373 млн сўм зарар етди