Ҳуқуқ
12.05.2025
51
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 87-моддасига асосан, жамоа келишувлари лойиҳалари жамоавий музокаралар жараёнида ишлаб чиқилади.
Жамоа келишувлари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасини ўтказиш учун тегишли касаба уюшмалари бирлашмаларига тақдим этилиши мумкин.
Буджетдан молиялаштиришни талаб этадиган жамоа келишувларини тузиш ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш келишувнинг амал қилиш муддатига тааллуқли бўлган молия йили учун тегишли буджет лойиҳаси тайёрлангунига қадар мазкур келишув тарафлари томонидан амалга оширилади.
Жамоа келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ушбу келишувларни тузиш тартиби, муддатлари ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тегишли комиссия томонидан белгиланади. Комиссия жамоа келишувини тузиш бўйича жамоавий музокаралар бошланиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиши шарт.
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия жамоа келишуви лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича жамоавий музокаралар олиб бораётган иш берувчилар бирлашмасининг аъзолари бўлмаган иш берувчиларни жамоавий музокаралар бошланиши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур хабарномани олган иш берувчи бу ҳақда касаба уюшмаси қўмитасини хабардор қилиши шарт. Жамоа келишувини тузиш бўйича жамоавий музокаралар олиб бораётган иш берувчилар бирлашмасининг аъзоси бўлмаган иш берувчи иш берувчиларнинг ушбу бирлашмасига аъзоликка кириш орқали ёки ушбу иш берувчилар бирлашмаси томонидан белгиланган бошқа шаклларда жамоавий музокараларда иштирок этишга ҳақли.
Жамоа келишуви лойиҳасининг айрим қоидалари бўйича тарафлар ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда жамоавий музокаралар бошланган кундан эътиборан уч ой ичида, бош жамоа келишуви лойиҳасини тайёрлаш бўйича жамоавий музокаралар ўтказилаётганда эса улар бошланган кундан эътиборан олти ой ичида тарафлар келишувни бир вақтнинг ўзида ихтилофлар баённомасини тузган ҳолда, келишилган шартларда имзолаши керак.
Ҳал этилмаган ихтилофлар келгусидаги жамоавий музокаралар предмети бўлиши ёки жамоавий меҳнат низолари учун белгиланган тартибда ҳал этилиши (тартибга солиниши) мумкин.
Жамоа келишуви тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.