currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЖамоат транспортида ўқиш учун 10 та китоб

Жамоат транспортида ўқиш учун 10 та китоб

Суд очерклари

calendar

09.11.2023

eye

2 025

Жамоат транспортида ўқиш учун 10 та китоб© Фото: hudud24.uz

Кўпчилигимиз жамоат транспортида кунимизнинг 1-1,5 соатини ўтказамиз. Айни шароитда вақтни мазмунли ўтказиш учун китоб энг яхши восита ҳисобланади. Албатта, қоғоз китоблар билан автобус, метроларда юриш қийин, бироқ ҳаммамизнинг смартфонимизда электрон китобларни ўқийдиган дастурлар мавжуд. Instagram ёки Twitter’да беҳуда вақт ўтказгандан кўра, 2-3 кунда битта китобни тугатиб кетган мақсадга мувофиқ. Hudud24.uz жамоат транспортида ўқиш учун қулай бўлган 10 та китобни тавсия қилади. Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан тақдим этилмоқда.

  1. Михаил Шолохов. Инсон тақдири

Атоқли рус ёзувчиси Михаил Шолоховнинг ушбу асари Иккинчи жаҳон урушидан 10 йилча ўтиб ёзилган. Асар асосан рассом томонидан ҳикоя қилинади, сўнгра унинг суҳбатдоши тилидан давом эттирилади. Асар воқеалари аслида урушдан кейин пишиб-етилган бўлса-да, Сталин вафотидан сўнг ёзилган. Чунки Сталин шахсига ва сиёсатига танқидий ёндашилган асарни 1953 йилдан олдин ёзишнинг мутлақо имкони йўқ эди. Уруш йилларида минглаб асир тушган аскарлар ҳаётининг қанчалик қийин кечгани ҳамда жамиятнинг улар ҳақидаги салбий муносабатини ёрқин бўёқларда тасвирлаган Шолоховнинг мазкур асари ҳар бир китобхонга хуш ёқиши аниқ. Курашиш, таслим бўлмаслик, қийин даврларда тушкунликка тушмаслик, ҳаётдан ранг қидириш каби хислатларни тараннум этадиган романни албатта ўқинг.

  1. Жон Стейнбек. Сичқонлар ва одамлар

Нобел ва Пулицер мукофотларини қўлга киритган Жон Стейнбек инсон муаммоларини усталик билан ёритган носир сифатида ном қозонган. Адабиёт оламида залворли ўринга эга унинг асарларида содда, аммо кескин ҳақиқатлар ёритилади, ҳар доим китобхонларни ўзига жалб эта олади. Мавсумий ишчи Жорж Милтон ҳамда унинг бироз ақли ноқисроқ шериги Ленне Смоллнинг ҳаёти ҳикоя қилинадиган “Сичқонлар ва одамлар” асарида дўстлик ва бирдамлик туйғулари биринчи планга олиб чиқилган. Инсоний муносабатларни тасвирлаш билан тўхтаб қолмаган ёзувчи одам ва табиат ўртасидаги алоқаларни ҳам ёритиб берган. Асар машҳур шоир Роберт Бурнснинг “Энг яхши режалар инсонлар ва сичқонларникидир, лекин улар ҳеч қачон амалга ошмас”, деган сатрларидан илҳомланиб яратилган.

  1. Эркин Аъзам. Анойининг жайдари олмаси

Ўзбек адабиётига янгича руҳ олиб кирган Эркин Аъзамнинг мазкур асари асосида ишланган “Чантриморе” видеофильми кўпчилигимизнинг қалбларимиздан жой олиб улгурган. Ҳар қандай вазиятда инсонийлигини йўқотмаган, одамга хос мардлик, тантилик, шижоат каби хислатларни доимо қадрловчи Рамазон ҳамда “шаҳарга кеволиб, ўзлигини йўқотган сотқин” ўртасидаги дўстлик ёрқин бўёқларда тасвирланади. Асар шунақа руҳда ёзилганки, уни ўқиган инсоннинг кўз олдида бўлаётгандек тасаввур уйғонади. Бир марта ўқилганидан сўнг энг севимли асарлар қаторига қўшилади. Кишини энтиктиради, ўзи тўғрисида ўйлаб кўришга ундайди.

  1. Айн Ренд. Мадҳия

Антиутопия жанридаги мазкур асар рационал эгоизмни тараннум қилиши билан тенгқурларидан ажралиб туради. Асарда ёзувчи инсон мени ва шахсиятини биринчи планга олиб чиққан. Воқеалар ривожида кенгаш инсоният шахсиятини йўқотиш мақсадида одамларнинг барча керакли нарсаларини олиб қўяди: уй, оила, фикрлаш, исм. Одамлар ҳамма нарсани унутиб, яратиш, ўйлаш, қарор чиқариш каби инсоний хусусиятлардан маҳрум бўлишади. Инсонни енгмоқчи бўлсанг, унинг менини олиб қўй. Шунда нималарга олиб келишини англаб етасан деган гапнинг исботини айнан шу асардан топиш мумкин. Антиутопия шинавандалари учун дурдона асар ҳисобланган мазкур китобни бир нафасда тугатиб қўйишингизга кафолат бераман.

  1. Виктор Гюго. Бюг Жаргал.

Машҳур француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг навқиронлик чоғларида яратилган илк асарларидан бири ҳисобланган “Бюг Жаргал”да Франциядан олисда, Кариб денгизида жойлашган, бир вақтлар Сан-Доминго деб аталган француз мустамлакаси Гаити оролидаги 1791 йилги қора танлилар қўзғолони тўғрисида гап кетади. Шу даврда асар қаҳрамонлари бошдан кечирган даҳшатли воқеалар, қулчилик истибдодига қарши бош кўтарган мазлумларнинг аянчли ҳаёти тасвирланади. Асар буюк таржимон Қодир Мирмуҳаммедов томонидан таржима қилиниб, ўзбек китобхонларига ўз она тилида тақдим этилган.

  1. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Падаркуш

Ўзбек жадид адабиётининг шоҳ асарларидан ҳисобланган “Падаркуш” драмаси Маҳмудхўжа Беҳбудийга улкан шуҳрат олиб келган. Маърифатпарвар бобомиз томонидан 1911 йилда ёзилган мазкур асар ўқимаган жоҳил фарзанднинг отасини ўлдириши тўғрисида. Мол-дунёга хирс қўйиб, фарзанд тарбияси ва илмига эътибор қаратмаган бой зиёли ва домланинг гапига қулоқ солмайди, ўғлини талтайтиришда давом этади. Меҳнат ва машаққатсиз ҳеч нарсага эриша олмаслик, нажот фақат илмда эканлиги, фарзандга моддиятдан кўра маънавият муҳимлиги тараннум этилган мазкур драма ҳар бирингизнинг севимли асарларингиз қаторига қўшилиши аниқ.

  1. Александр Пушкин. Евгений Онегин

Александр Пушкин томонидан ёзилган “Евгений Онегин” шеърий романи рус адабиётининг мумтоз намунаси ҳисобланади. 1820 йилларда Евгений Онегин Петербургда базмлар, концертлар, учрашувлар ва кўнгилхушликлар оғушида яшайди. Мана шундай зиёфатлардан бирида табиатан сокин ва одамови Татяна билан танишиб қолади ҳамда Татянанинг ишқи Онегинга тушади: унга ўтли мактуб ёзади. Бироқ Онегин томонидан қўрс жавоб қайтади ҳамда орзулари сароб бўлган қиз бошқа кишига турмушга чиқади. Лекин Онегин... Ўзбек тилига Ойбек ҳамда Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинган мазкур асарни албатта мутолаа қилинг.

  1. Бернард Шоу. Пигмалион

Шекспирга қиёсланадиган Бернард Шоу нафақат инглиз адабиётига, балки дунё драматургиясига улкан ҳисса қўшган. Ижодида фалсафий зиддият, парадоксларни моҳирлик билан ишлатган ёзувчининг мазкур асарида Элиза Дулитл исмли кўча сотувчисининг ҳаёти тасвирланади. Кунларнинг бирида икки нафар ҳарбий томонидан унинг устидан гаров ўйналади ҳамда киборлар оламига киришига ёрдам берилади. 94 йиллик умри давомида тўплаган тажрибларини асарда жо этган Бернард Шоунинг мазкур асарини ўқишни тавсия этамиз.

  1. Ғафур Ғулом. Ёдгор

Буюк ўзбек ёзувчиси Ғафур Ғулом томонидан 1936 йилда ёзилган “Ёдгор” қиссаси етим Жўранинг ҳаёти тўғрисида. “Келажакда бахтли бўлмоқни истаган ҳар бир қиз ўқимоғи керак” шиори устида қурилган қиссада ўқимаган инсонларнинг нотўғри қадам ташлаши қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги очиб берилган. Меҳрининг никоҳсиз туғиб қўйиши, Жўранинг ҳам унга ҳирс кўзи билан қараши шулар жумласидандир. Узоқ йиллик жоҳилиятдан қутулиб, маърифат сари қадам ташлаган инсонларнинг тақдири ҳикоя қилинадиган мазкур қисса асосида фильм ҳам ишланган, бироқ ундаги воқеалар бироз бошқачароқ.

  1. Жек Лондон. Оқ сўйлоқ

Америкалик ёзувчи Жек Лондон қаламига мансуб мазкур роман илк бора 1906 йилда нашр этилган. Романдаги ҳодисалар 1890 йилги Канадада содир бўлади. Бош қаҳрамони бўри ҳисобланган мазкур романда воқеалар бўри нуқтаи назаридан берилади. Роман ўзбек тилига Олим Отахон томонидан таржима қилинган. Бўри улғаяди, инсонларга бўйсунишни ўрганади. Оқ сўйлоқ номақбул хўжайин қўлига тушиб қолади. Бу хўжайин ит уриштиришга қизиқади. Жангларнинг бирида Оқ сўйлоқ ўлишига оз қолади. Буни ёш Уидон Скотт исмли муҳандис кўриб қолади ва Оқ сўйлоқни сотиб олади. Скотт Оқ сўйлоққа яхши қарайди, иккиси бир-бирига боғланиб қолади. Мазкур қизиқарли асарни ҳам албатта ўқиб чиқинг.

 

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 774

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 608

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
3-ноябр 2023, 13:30
671

Яқин олти йилликда пойтахт жамоат транспортлари қатновининг оралиқ интерваллари 5–8 дақиқагача қисқартирилади

2030 йилда янги йўналишлар тармоғи сони 178 тага, қатновлар сони 27 412 тага етказилади.

cover image
28-октябр 2023, 07:40
432

⚡️Жамоат транспортида йўл ҳақи 1 ноябрдан оширилади

пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда.

cover image
12-октябр 2023, 15:00
1 760

Сафарга чиққанда йўлда қандай асар ўқиган маъқул? 10 та китоб рўйхати

Самолёт, поезд ёки автомобилда йўловчи сифатида сафарга отланганда вақтни мазмунли сарфлаш воситалари ичида энг яхшиси мутолаа ҳисобланади. 3-4 соат, гоҳида 10 соатгача чўзиладиган сафаримиз мобайнида бемалол битта ўртача китобни ўқиб қўйишимиз мумкин. Лекин узоқ йўлда ўқиладиган китобларга бир қанча талаблар қўйилади: зерикарли бўлмаслиги, маълумотлар ва рақамлардан холилиги... Hudud24.uz қизиқарли ва узоқ йўл давомида умуман зериктирмайдиган 10 та асарни тавсия этади.

cover image
9-октябр 2023, 13:02
606

Пойтахт жамоат транспорти учун Хитойдан 1000 та янги автобус олиб келинди

Жами 167 та йўналишларга кунлик чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага ошди.