currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларСафарга чиққанда йўлда қандай асар ўқиган маъқул? 10 та китоб рўйхати

Сафарга чиққанда йўлда қандай асар ўқиган маъқул? 10 та китоб рўйхати

Ўзбекистон

calendar

12.10.2023

eye

1 619

Сафарга чиққанда йўлда қандай асар ўқиган маъқул? 10 та китоб рўйхати

Самолёт, поезд ёки автомобилда йўловчи сифатида сафарга отланганда вақтни мазмунли сарфлаш воситалари ичида энг яхшиси мутолаа ҳисобланади. 3-4 соат, гоҳида 10 соатгача чўзиладиган сафаримиз мобайнида бемалол битта ўртача китобни ўқиб қўйишимиз мумкин. Лекин узоқ йўлда ўқиладиган китобларга бир қанча талаблар қўйилади: зерикарли бўлмаслиги, маълумотлар ва рақамлардан холилиги... Hudud24.uz қизиқарли ва узоқ йўл давомида умуман зериктирмайдиган 10 та асарни тавсия этади. Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан берилмоқда.

  1. Жюл Верн. Дунё бўйлаб саксон кун
“Дунё бўйлаб саксон кун” — француз ёзувчиси Жюл Верннинг (1828-1905) саргузашт романи бўлиб, оташин ва эрксевар инглиз Филл Фогг ва унинг француз хизматкори Жан Пасспарту томонидан қилинган саёҳатни ҳикоя қилади. Катта пул тикилган гаров ортидан бошланиб кетган бу саёҳат давомида икки шоввоз бир қанча қизиқарли воқеаларни бошдан кечиради. 1872 йил 6 ноябрда Франциянинг “Le Tempis” газетаси саҳифаларида Жюл Верннинг “Дунё бўйлаб 80 кун” романининг дастлабки боблари пайдо бўлди. Лондон-Суетс, Суетс-Бомбей, Бомбей-Калкутта, Калкутта-Гонгконг, Гонгконг-Иокогама, Иокогама-Сан-Франсиско, Сан-Франсиско-Нью-Йорк, Нью-Йорк-Лондон йўналишидаги саёҳат сизни узоқ йўлда зериктирмаслиги аниқ.
  1. Эрнест Ҳемингуэй. Чол ва денгиз
Чол ва денгиз — америкалик ёзувчи Эрнест Ҳемингуэйнинг 1952 йилда ёзилган романи бўлиб, муаллифнинг ҳаёти давомида нашр этилган сўнгги бадиий асари ҳисобланади. Кубалик балиқчи кекса Сантягонинг баҳайбат балиқ билан очиқ денгиздаги курашини ҳикоя қиладиган мазкур асар Ҳемингуэйга адабиёт йўналишида Нобел мукофотини қўлга киритишига ҳисса қўшган. Кекса кубалик балиқчи Сантяго 84 кун давомида денгизга боради ва ҳеч нарса ушлай олмайди, натижада бошқа балиқчилар олдида энг омадсиз деб ҳисобланади. Мана шу омадсиз денгизчининг ўта улкан балиқни бўйсундуриши инсон иродаси ҳар неларга қодир эканлигидан далолат беради. Бу асарни ўқиб ҳеч қачон зерикмайсиз.
  1. Жонатан Сфивт. Гулливернинг саёҳатлари
“Гулливернинг саёҳатлари” — атоқли инглиз ёзувчиси Жонатан Свифт томонидан ёзилган асар ҳисобланиб, сатирико-фантастик жанрида ёзилган. Асарнинг тўлиқ номи “Лемюэль Гулливернинг жаҳондаги бир неча олис мамлакатларга аввало жарроҳ, кейинчалик эса бир неча кемалар капитани сифатида қилган саёҳатлари” деб номланган. Роман 1726-1727 йилларда, Лондонда нашр қилинган. Асар тўрт қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида ёзувчи лиллипутларнинг ўзини ҳаммадан устун қўйишлари устидан кулади. Иккинчи қисмдаги девқомат одамлар давлатида эса ҳаммаси бутунлай ўзгача бўлади. Лапута, Балнибарби, Лаггнегг, Глаббдобдриб ва Японияга саёҳатдан иборат учинчи қисмда илмга ўта берилган ва ҳаддан ташқари кераксиз ихтиролар ясашга вақт сарфлаётган олимларни сатира қилса, тўртинчи қисмда Гулливер ақлли ва хушкор отлар — гуигнгнмлар давлатига саёҳат қилади. Бир нафасда ўқиладиган мазкур китоб сизга ажойиб ҳамроҳ бўла олади.
  1. Оноре де Бальзак. Горио ота
Буржуа дунёсининг шавқатсиз қонунлари, жамиятдаги инсоннинг қадр-қиммати унинг неча пул топишига қараб белгиланиши яққол кўрсатиб берилган “Горио ота” асари буюк француз ёзувчиси Оноре де Бальзак қаламига мансуб ҳамда 1834 йилда ёзилган. Капиталист бўлганида ҳамма хушомад қилиб, бойлик қўлдан кетганидан сўнг майда буржуа даражасига тушиб қолгач ҳамма унутган Горио отанинг изтиробларини ҳикоя қилган мазкур асар қаҳрамони азоб-уқубатда ўлиб кетади, ҳаттоки қизлари уни дафн қилишга ҳам ярамайди. Романда оиланинг барбод бўлиши, инсондаги эзгу ҳис-туйғулар секин-аста емирилиши кўрсатилган.
  1. Жейн Остин. Андиша ва ғурур
“Андиша ва ғурур” - 1813 йилда ёзилган Жейн Остин қаламига мансуб роман ҳисобланади. Роман сохта ва ҳаққоний яхшилик орасидаги тафовутни қадрлайдиган Элизабет Беннетнинг шошилинч чиқарилган қарорларининг оқибатларини ёритиб боради. Катта мулкдор ҳисобланган жаноб Беннетнинг бешта қизи бўлиб, унинг мулки фақат эркак меросхўрга ўтиши керак бўлади. Хотини ҳам меросга эга чиқолмагандан сўнг мулкдор ўлимидан кейин оиласи жуда камбағал бўлиб қолади. Шундай қилиб, қизлардан биттаси бошқаларни қўллаб-қувватлаш учун бадавлат эркак билан турмуш қуриши шарт бўлиб қолади. “Андиша ва ғурур” доимий равишда “энг севимли китоблар“ рўйхатининг юқори қисмидан жой эгаллаб келади. 20 миллиондан ортиқ нусхада сотилган мазкур асар инглиз адабиётидаги энг машҳур романлардан бирига айланди ва замонавий адабиётда кўплаб ёзувчиларни илҳомлантирди.
  1. Саид Аҳмад. Уфқ
“Уфқ” трилогияси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад қаламига мансуб уч қисмдан иборат роман. Буюк ёзувчи Абдулла Қаҳҳор томонидан юксак эътироф этилган трилогия урушдан олдинги, уруш ва урушдан кейинги йиллардаги ўзбек миллати ҳаёти ва фаолиятини қамраб олади. Роман-трилогия Улуғ ватан уруши йилларида ўзбек меҳнаткашларининг фронт орқасида кўрсатган меҳнат қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади, урушдан олдинги ва кейинги давр муаммолари ҳақида фикр юритади, Катта Фарғона канали қурилиши давридаги ўзбек халқининг характерини тавсифлайди. Романда даврга хос қийинчиликлар, машаққатлар ичида уруш ва меҳнат фронтига сафарбар қилинган ёшлар ҳаётидаги фожиалар тасвирланган.
  1. Ўткир Ҳошимов. Икки эшик ораси
“Икки эшик ораси” - Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб. Асар инсонлар тақдири ва инсон умрининг мураккаблиги маҳорат билан тасвирланган. Инсоният бошига кулфат келтирган уруш тўла қораланган мазкур асарда урушнинг ҳар бир ота-она қалбини жароҳатлагани, кўнгилларига озор етказгани тасвирланган. Роман қаҳрамонлари мардлиги, матонати, ватанпарварлиги ва сабр-бардоши билан ҳаммага ўрнак бўла олади. Асарда тасвирланган ҳаёт манзаралари, инсонлараро муносабатлар, шунингдек, ёзувчининг ўзига хос бадиий услуби жуда табиий ҳамда самимийлиги билан ажралиб туради. Етти қисм, қирқ етти бобдан таркиб топган роман ўзига хос. Тўққизта персонаж томонидан  навбати билан баён қилинган воқеа-ҳодисалар  бир-бирига усталик билан боғлаган.
  1. Ҳолид Ҳусайний. Шамол ортидан югуриб
“Шамол ортидан югуриб”– афғон ёзувчиси Ҳолид Ҳусайнийнинг 2003 йилда нашр этилган романи ҳисобланиб, пуштун миллатига мансуб Амир исмли бола номидан ёзилади. Ўзига тўқ оилада катта бўлиб, отасидан эътибор ва меҳр кутиб улғайган Амирнинг ягона дўсти миллати ҳазора Ҳасан эди. Гарчи Ҳасан камчиликни ташкил этган, доимий камситишларга учрайдиган миллат вакили бўлса ҳам Амирнинг отаси унга яхши муомала қилар, совға-саломтлар билан кўнглини олар эди. Бу эса кўпинча Амирда отасини Ҳасандан қизғаниш ҳиссини уйғотарди. Ҳасан эса Амирга нисбатан содиқ бўлиб, уни ўзининг яқин дўсти ҳисоблаб, ҳар доим ҳимоя қилиб келади. Маиший ҳаётдаги муаммолар Совет иттифоқи Афғонистонга ўз қўшинларини киритишига уланиб кетади ҳамда урушдан қочган Амирнинг оиласи Америкага кўчиб кетади. Дўстлик ришталари ҳамда тилга олиб бўлмайдиган фожиа устига қурилган мазкур асар сизни зериктирмаслиги аниқ.
  1. Абдулла Қаҳҳор. Синчалак
“Синчалак” — ўзбекнинг буюк ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор томонидан илк маротаба 1958 йилда нашр этилган. Ўқувчилар ҳамда танқидчилар томонидан яхши кутиб олинган мазкур асарни Константин Симонов рус тилига, Росен Тринков болгар тилига таржима қилган. Асар Саида исмли “ўзи кичкина, нимжон бўлса ҳам осмонни кўтаргулик қуввати, ғайрати бор” қиз ҳақида бўлиб, унинг консерватив ва янгиликларни қабул қилишни истамайдиган колхоз раиси билан бўлган зиддиятлари ва бахслари устига қурилади. Адабиётшунос Озод Шарафиддиновнинг ёзишича, Абдулла Қаҳҳор “Саида образида ҳозирги илғор ўзбек аёлларининг характерли, типик сифатларини умумлаштирган”. Аёл ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини тараннум этган мазкур асар ҳали ҳамон ўз долзарблигини йўқотмасдан келмоқда.
  1. Ғафур Ғулом. Шум бола
“Шум бола”ни — ўзбек ёзувчиси ва шоири Ғафур Ғулом 1936 йилда ёзган. Қиссада ижодкорнинг болалиги, ХХ аср бошидаги Тошкент ҳаёти тасвирланган. Қисса ўткир ҳажвий асар ҳисобланиб, бўлиб ўтган воқеалар ва яшаб ўтган шахслар тақдирига асосланган. Асар марказида ёзувчининг ҳаётидан олинган кўп фактлар турган бўлса-да, автобиографик характерга эга эмас. Ҳақиқий тарихий фактлар бадиий тўқима, фантазия билан қориштирилган мазкур асар тили, қизиқарлилиги ва бадиий жиҳатдан юксаклиги билан ҳали ҳамон китобхонлар қўлидан тушмай келмоқда. Бош қаҳрамон Қоравой уйидан кетиб қолиб, ўзининг топқирлиги, зукколиги, шўх-шаддодлиги туфайли турли қийинчиликларни енгиб ўтади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 490

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 977

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 471

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 449

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
9-ноябр 2023, 10:25
1 896

Жамоат транспортида ўқиш учун 10 та китоб

Қоғоз китоблар билан автобус, метроларда юриш қийин, бироқ ҳаммамизнинг смартфонимизда электрон китобларни ўқийдиган дастурлар мавжуд. Instagram ёки Twitter’да беҳуда вақт ўтказгандан кўра, 2-3 кунда битта китобни тугатиб кетган мақсадга мувофиқ. Hudud24.uz жамоат транспортида ўқиш учун қулай бўлган 10 та китобни тавсия қилади.

cover image
5-октябр 2023, 12:00
1 893

Сиёсатга қизиққанлар учун энг сара 10 та китоб

Бугун глобаллашув ва ахборот алмашинуви тезлашуви туфайли, қолаверса, жаҳонда юз бераётган шиддатли ўзгаришлар таъсирида халқаро сиёсатга қизиқиш кучайди. Табиийки, ноширлар бу қизиқишларни қондириш учун йиллар давомида кўплаб дурдоналарни нашр этиб келишган, бугун ҳам давом эттиришмоқда. Hudud24.uz ушбу мавзуга доир 10 та энг сара китобни тақдим этади.

cover image
22-сентябр 2023, 07:20
1 705

Ҳуқуқшунослар қайси асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати

Ҳуқуқшунослик – масъулиятли касб. Ўткир Ҳошимов таъкидлаганидек, шифокор ва ҳуқуқшуноснинг хатосини умуман кечириб бўлмайди. Инсон тақдирини ҳал қиладиган бу касб вакиллари қатор хусусиятларни ўзида жамлаши учун бир нечта бадиий асарларни ўқиши муҳим. hudud24.uz ҳуқуқшунослар учун фойдали бўлган 10 та сара китобни тавсия этади.

cover image
7-сентябр 2023, 15:00
1 677

Лидерлар қандай китоблар ўқийди? Давлат хизматчилари учун 10 та китоб рўйхати

Етакчилик – бу шунчаки лавозим эмас, бу аввало салоҳият ва дунёқарашдир. Ҳар бир етакчи, раҳбар юксак интеллект, билим ва малака эгаси бўлмоғи лозим. Бу каби хусусиятларни ўзида жамлаш учун эса бир нечта мағзи тўқ китобларни ўқиш керак. hudud24.uz раҳбар лавозимларда ишлайдиган ёки ишламоқчи бўлганлар ўқиши учун 10 та китобни тавсия этади.