Ўзбекистон
24.02.2023
1 135
Жанубий Кореяда туғилиш борган сари камайиб бормоқда. The Washington Post сайтида бу ҳақда таҳлилий маълумот эълон қилинди. Мамлакатда туғилиш коэффициенти ўтган йилги 0,81 фоиздан 2022 йилда 0,78 фоизга тушган, бу дунёдаги энг паст кўрсаткичдир. Корея давлат статистикаси томонидан эълон қилинган бу кўрсаткич 7 йил кетма-кет пасайганини англатади. Маълум бўлишича, сўнгги ўн йил ичида мамлакат бўйлаб 300 га яқин давлат мактаблари ёпилган. Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли камайиб бораётгани сабабли, кексаларга ғамхўрлик маъсулияти ортиб боряпти. Бу шароитда ўз-ўзидан солиқ тушумлари ҳам камаяди. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Жанубий Кореянинг пенсия жамғармаси 2055 йилга келиб бутунлай йўқ бўлиши мумкин. Жанубий Корея ҳукумати ҳозирда демографияни сиёсатнинг устувор йўналишига айлантирган ва бунга бюджетдан катта маблағлар ажратмоқда. Дастурлар ҳомиладорлик, туғиш ва бола парвариши учун субсидияларга қаратилган. Ўтган йили Сеулда янги туғилган чақалоғи бор ҳар бир оила учун ойлик 1 миллион вон (767 доллар) миқдорида нафақа берилиши эълон қилинган. Аммо бундай рағбатлантириш шу пайтгача натижасини кўрсатмаяпти. Экспертларнинг фикрича, ҳукумат пул билан рағбатлантиришдан кўра, оила учун муҳим ресурслар, масалан, чекланган яшаш майдони, узоқ иш соатларини енгиллатиши керак. Тадқиқотчилар кореялик аёллар мартаба ва оналикни мувозанатга келтира олмаётганини айтишади. Мамлакатдаги аёллар ҳуқуқлари ҳимоячилари ишлаётган аёллар учун иш соатларининг узунлиги сабаб улар оилавий муносабатларга кам вақт сарфлашини кўп марта ишора ишора қилган. 52 миллион аҳолиси бўлган Жанубий Кореяда ўтган йили туғилишдан кўра кўпроқ ўлим қайд этилган: 249,000 туғилиш ва 373,000 ўлим. Мамлакат коронавирус тарқалиши пайтида ҳам кўп аҳолисини йўқотди. Эмлашлар орқали вирус назоратга олинган бўлса-да, ковид қурбонлари сони 33,000 дан ошди. Бунинг устига 2021 йилда мамлакатда никоҳлар сони ҳам кескин камайган, бу 1970 йилда рўйхатга олиш бошланганидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.
94 ёшли онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди
Анора момо 1930 йилнинг 1 июлида Нурота туманининг Модовод қишлоғида туғилган. У оилада тўққиз фарзанднинг учинчиси бўлган. Ўн нафар фарзанди, 44 невара, 89 чевара ва 6 нафар эвараси бор.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.
Бухорода “мусоровоз” талаба қизни босиб кетди
42 ёшли ҳайдовчи паст бўйли қизни пайқамасдан юк машинасини унинг устига ҳайдаб юборган.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.