Ўзбекистон
07.11.2023
1 546

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи юк машинаси талаба қизни босиб кетди. Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 7 ноябрь куни соат тахминан 08:30 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Бухоро давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси бўлган қиз чиқиндини ташлаш учун келган вақтида “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг 42 ёшли ҳайдовчиси уни пайқамасдан босиб кетган. “Мусоровоз” юк қутисини бўшатиб, иккинчиси томонга ҳаракатланаётган вақтида машинанинг олд томонидан ўтиб кетаётган қизни босиб қолган. Қиз паст бўйли бўлгани учун юк машина кабинасига жуда яқин келган вазиятда ҳайдовчи уни илғамай қолган ва машинани устига ҳайдаб юборган. Қиз воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.
Навоийда cодир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
20 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомашина ағдарилиб кетган.
Сурхондарёда поезд йўлига чиқиб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди (фото)
Аниқланишича, ҳайдовчи томонидан “Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш” қоидасини қўпол равишда бузилган.
Ўтган 7 ой давомида Ўзбекистонда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 1 115 киши вафот этган
Салкам 4 800 та ЙТҲ сабабли тўрт ярим минг нафар одам турли тан жароҳатлари олган.