Ўзбекистон
21.10.2023
1 335

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус Женевада ўтказилган навбатдаги брифингда CОVID-19 ва гриппга қарши эмланишни тавсия қилди. Қайд этилишича, сўнгги ойларда дунё бўйича коронавирус туфайли касалхонада даволаниш ва ўлим кўрсаткичлари ортиб боряпти. Қолаверса, қатор минтақаларда грипп мавсуми бошланмоқда. Ҳар икки касалликнинг бир вақтда кучайиши соғлиқни сақлаш тизимлари учун ортиқча юкламаларни юзага келтириши мумкин. Шу боис ҳозирдан зарур профилактик чоралар кўриш талаб этилади. Чунки мавсумий грипп ҳар йили 650 минг нафарга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Ўз навбатида, бу вирус турли сурункали касалликларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратиши билан хавфли. Шундан келиб чиқиб, ЖССТ нафақат CОVID-19, балки гриппга қарши эмланишни ҳам тавсия қилди. “Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами — ҳомиладор аёллар, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, кекса ёшли инсонлар (65 ёшдан катта), сурункали касалликлари бор беморлар ва тиббиёт ходимлари амалга қилишлари мақсадга мувофиқ” — дейилади ташкилот хулосасида.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.