Life Style
08.02.2025
691

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ош тузи истеъмолини камайтириш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.
Қайд этилишича, туздан меъёрдан ортиқ фойдаланиш қон босими кўтарилиши, инфаркт, инсульт, буйрак касалликларига чалиниш хавфини оширади.
ЖССТ тавсияларига кўра, кунлик натрий истеъмоли 2 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан 5 грамм, янада соддароқ айтганда, бир чой қошиқ ош тузи деганидир.
Бироқ ҳозирги кунда одамлар кунига 4,3 граммдан ортиқ натрий истеъмол қилмоқда. Ушбу кўрсаткич тавсия этилган меъёрдан қарийб икки баробар кўп.
Бундан ўн икки йил аввал ЖССТга аъзо давлатлар билан 2025 йилга бориб, туз истеъмолини 30 фоизга камайтириш юзасидан келишувга эришилган эди. Аммо, афсуски, бу мақсад амалга ошмади. Шу боис белгиланган муддат 2030 йилгача узайтирилди.
Янги тавсияларга кўра, анъанавий ош тузи ўрнига калий тузидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу орқали, аввало, қон босими нормаллашиб, юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди. Асаб тизими яхшиланади.
Калий тузи таъми ва хусусиятлари бўйича оддий туздан деярли фарқ қилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.