currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларЖССТ туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақирди

ЖССТ туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақирди

Ўзбекистон

calendar

21.05.2024

eye

99

ЖССТ туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тайёр овқатлар, жумладан, жамоат жойларида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларида туздан фойдаланишга мажбурий чекловлар жорий этишга чақирди. 

ЖССТ экспертлари тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш гипертония ва бошқа юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келишини айтмоқда. Бу касалликлардан ҳар куни дунёда 10 минг киши вафот этади. Улар орасида эркаклар улуши аёлларга қараганда 2,5 марта кўп.

Бундан ташқари, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 30 ёшдан 69 ёшгача бўлган юрак-қон томир касалликларидан ўлиш эҳтимоли Ғарбий Европага қараганда деярли 5 баравар юқори. Гипертония Европа минтақасида барча ўлимларнинг деярли тўртдан бир қисмини ва ногиронларнинг 13 фоизини ташкил қилади.

Аксарият европаликлар кўп туз истеъмол қилади ва 30-79 ёшдаги ҳар учинчи одам гипертониядан азият чекади. Организмда кўп миқдордаги туз юқори қон босимини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлади.

Кўча овқатлари ва ярим тайёр озиқ-овқатлар тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишнинг асосий сабаби ҳисобланади, — дея огоҳлантиради ЖССТ тадқиқотчилари.

Ташкилот мутахассислари кунига 5 граммдан кўп бўлмаган туз истеъмол қилишни тавсия этади. Жамоат жойларида сотиладиган овқатларда туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақиради. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, туз истеъмолини 25 фоизга камайтириш сиёсати 2030 йилга бориб 900 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 252

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 143

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
999

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.