Ўзбекистон
02.09.2023
1 417

Зоминда янги аэропорт ишга тушди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
[caption id="attachment_19323" align="aligncenter" width="1024"]
ФОТО: UzA[/caption]
Қайд этилишича, “Трес 001” қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилган Зомин аэропорти 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган.
Обьектда жами 200 дан зиёд ходимлар ва 110 та техникалар билан ишлар олиб бориляпти.
Шунингдек, ҳозирда аэропорт инфратузилмаси, мухандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, харакатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминлаш бўйича радио ва аеронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.
[caption id="attachment_19327" align="alignnone" width="1024"]
ФОТО: UzA[/caption]
Қайд этиш мумкин, 2022 йилнинг октябр ойидан бошлаб Зоминнинг Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатига “Афросиёб” тезюрар поезди тўхташи ташкил этилган эди.
Маълум қилинишича, Зоминда “Зомин” туристик-рекреацион зонасининг бош режасига мувофиқ ҳудудда дастлабки қиймати 2 триллион 800 миллиард сўмлик бўлган 225 ўринли анжуманлар саройи, оилавий кўнгил очар маркази, 4 та тўрт юлдузли, 7 та уч юлдузли меҳмонхоналар, 6 та апартамент уйлари, 7 та ресторан ва кафелар, 8 километрли тоғ чанғи учиш трассаси, 13 та аттракционлар қурилиши режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Озарбайжонда қийин аҳволда қолиб кетган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
У маблағсиз қолиб кетиб, бир неча кунни аэропортда ўтказган.
Қўқонда янги аэропорт очилди
Яқин кунларда Тошкент-Қўқон-Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Тошкентдан Термизга учаётган самолёт фавқулодда бошқа аэропортга қўнди
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
Самарқанд аэропорти Халқаро аэропортлар Кенгашининг Европа бўлинмаси рейтинги ТОП-5 талигига кирди
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4-ўринни эгаллаган.