currencies image

12 497,75 UZS

12,08

usd

currencies image

14 658,61 UZS

138,45

eur

currencies image

156,79 UZS

0,24

ru



АсосийЯнгиликлар110 та компания IT Park резиденти мақомидан маҳрум этилди

110 та компания IT Park резиденти мақомидан маҳрум этилди

Ўзбекистон

calendar

05.08.2024

eye

201

110 та компания IT Park резиденти мақомидан маҳрум этилди

Ушбу резидентларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига юборилди.

Бу ҳақда IT Park хабар берди.

Қайд этилишича, IT Park резиденти мақоми компанияларга нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам ривожланиш учун кўплаб имкониятлар яратиб, солиқ имтиёзлари, "Зеро Риск", "Лоcал2Глобал" ва бошқа махсус қўллаб-қувватлаш дастурлари кўринишидаги давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамни кафолатлайди. Резидент компаниялар эса ўз фаолиятини холисона амалга ошириши ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589 сон қарори билан белгиланган қоидаларга риоя қилиши лозим.

ВМҚ ва IT Park резидентининг фаолият шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бир қатор мажбурий шартлар белгиланган:

— Рўйхатга мувофиқ бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириш;

— Ҳар йили молиявий-хўжалик фаолиятини аудитдан ўтказиш, аудиторлик хулосасининг нусхасини IT Parkга юбориш ва бошқалар.

IT Park резидентларига қўйиладиган талаблар мамлакат ва компанияларнинг инновацион ва технологик тараққиётига ҳисса қўшадиган рақобатбардош муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан белгиланган мажбуриятлар ва талабларнинг бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 2023 йил якунлари бўйича аудиторлик хулосасини топширмаган 110 та резидент аниқланди. Мазкур компаниялар IT Park олдидаги мажбуриятларини бажаришмади, шу муносабат билан улар барча солиқ имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилган ҳолда резидент мақомидан маҳрум этилди.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 364

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 067

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


5-август 2025, 05:52
860

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


17-июл 2025, 12:09
684

Хусусий таълимда янги босқич: сифат, имконият ва масъулият уйғунлиги

Агар 2019 йилда бор-йўғи 5 та нодавлат ОТМ фаолият юритган бўлса, 2025 йилга келиб уларнинг сони 71 тага етди.