Ўзбекистон
17.04.2024
1 233
© Фото: hudud24.uzЖорий йилда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми учун 17 миллиард долларлик шартнома ва битимлар портфели шакллантирилган. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги департаменти директори Акром Алиев маълум қилди.
Алиевнинг сўзларига кўра, бу йилги тадбирга қизиқиш жуда катта. Форум олдинги иккитасида сезиларли даражада фарқ қилади, ҳозирда бунинг учун барча ишни амалга оширилмоқда. Шунингдек, иқтисодиётимиз учун муҳим бўлган йирик лойиҳаларни ишга туширишга оид тадбирлар ҳам ўтказилади.
“Йилдан йилга форумдаги иштирокчи давлатлар сони ортмоқда. Иштирокчилар ҳукуматларининг қарашларида ҳам ўзгариш бўлаётганини кузатяпмиз: 78 давлатдан 100 га яқин юқори мартабали давлат арбоблари иштирок этиши кутилмоқда”, — дейди Алиев.
Жорий йилда Тошкент халқаро инвестиция форуми 2-3 май кунлари Tashkent City’даги Конгресс-холлда бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин