currencies image

12 790,12 UZS

4,90

usd

currencies image

13 936,11 UZS

42,00

eur

currencies image

130,03 UZS

1,59

ru



АсосийЯнгиликлар20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш: гиёҳвандликка қарши 5 та муҳим эслатма

20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш: гиёҳвандликка қарши 5 та муҳим эслатма

Ҳуқуқ

calendar

26.06.2024

eye

618

20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш: гиёҳвандликка қарши 5 та муҳим эслатма© Фото: hudud24.uz / habikatura

Бугун – 26 июнь Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни. Ўзбекистон қонунчилигида гиёҳвандликка қарши курашиш борасида қандай ҳуқуқий меъёрлар белгиланган? hudud24.uz ушбу мақолада шу ҳақда маълумот беради. 

Мазкур соҳани тартибга солувчи асосий ҳужжатлардан бири бу «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонун ҳисобланади.

  1. Қайси моддалар гиёҳвандлик (наркотик) воситалари ҳисобланади?

Гиёҳвандлик (наркотик) воситалари, психотроп моддалар уларнинг аналоглари рўйхати Ҳукумат қарори билан белгилаб қўйилган. Мазкур рўйхатда 265 та гиёҳвандлик моддалари мутлақо тақиқланган. Рўйхат билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

  1. Гиёҳвандлик воситаларидан дори сифатида фойдаланишга махсус кўрсатма асосида рухсат берилади.

Юқорида айтиб ўтилган Ҳукумат қарорида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари даражаси бўйича 4 та рўйхат келтирилган.

Мазкур рўйхатлардан 1-сига киритилган гиёҳвандлик воситалари муомаласи қатъий тақиқланади. 2-4-рўйхатга киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни жисмоний шахсларга тиббий мақсадларда бериш фақатгина шу фаолият учун лицензияси бўлган дорихоналар ва даволаш-профилактика муассасалари томонидан махсус тоифадаги беморларга берилади.

  1. Гиёҳвандлик воситаларини реклама қилиш тақиқланади

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тарғиботи, уларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш усуллари, услублари тўғрисидаги, уларни олиш жойлари ҳақидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолият тақиқланади.

  1. Гиёҳвандлик билан касалланган деб гумонланганлар тиббий кўрикка юборилади

Шахсни гиёҳвандлик билан касалланган, гиёҳвандлик воситалари таъсирида маст ҳолатда ёхуд шифокор кўрсатмаси бўлмагани ҳолда гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда истеъмол этган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, у тиббий кўрикдан ўтказишга юборилади.

Шунингдек, шахс ўз танасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб ўтаяпти деб ҳисоблашга асослар бўлса ҳам, у тиббий кўрикдан ўтказишга юборилиши мумкин.

Мазкур шахслар тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш учун терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов органлари ва суднинг қарорига мувофиқ юборилади.

  1. Гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

Жиноят кодексининг XIX боби бевосита гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар деб номланган бўлиб, унда 6 модда мавжуд:

– тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш оғирлаштирувчи ҳолатларда – беш йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда, ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан эгаллаш – оғирлаштирувчи ҳолатларда 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш – оғирлаштирувчи ҳолатларда 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш – оғирлаштирувчи ҳолатларда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш – 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин;

– гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар – оғирлаштирувчи ҳолатларда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, уларни мусодара қилиб, БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача жарима солишга ёхуд 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади.

Миқдорлар (кўп, кам) мақола бошида келтирилган Ҳукумат қарорида аниқ белгилаб қўйилган.

Улашиш:

Бошқалар

6-октябр 2024, 07:41
1 961

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш

Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган схемага мувофиқ берилади.


14-октябр 2024, 05:40
1 732

Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.


13-октябр 2024, 11:41
1 319

Нуқсонли товар алмаштириб бериладими?

Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига доир камчиликларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.


14-октябр 2024, 06:29
1 204

Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: