currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда хонадондан 34 кг, Қашқадарёда эса 25 кг гиёҳвандлик воситаси топилди. Бундай жиноятлар учун қандай жавобгарлик бор, қайси ҳолатда жазодан озод қилиш мумкин?

Самарқандда хонадондан 34 кг, Қашқадарёда эса 25 кг гиёҳвандлик воситаси топилди. Бундай жиноятлар учун қандай жавобгарлик бор, қайси ҳолатда жазодан озод қилиш мумкин?

Ўзбекистон

calendar

11.01.2024

eye

85

Самарқандда хонадондан 34 кг, Қашқадарёда эса 25 кг гиёҳвандлик воситаси топилди. Бундай жиноятлар учун қандай жавобгарлик бор, қайси ҳолатда жазодан озод қилиш мумкин?

Самарқандда 34 кг.га яқин гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс ушланди, Қашқадарёда эса икки фуқаронинг уйидан салкам 26 кг шу каби воситалар топилган. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундай жиноятлар учун қандай жавобгарлик бор?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб, кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу қилмишни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.

Агар юқоридаги қилмишлар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, ушбу жиноят илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилса, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида ва ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этилган бўлса, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу қилмиш ўта хавфли рецидивист томонидан ёки уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш эса 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 934

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 492

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 359

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 251

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар: