currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларДХХ томонидан қарийб 15,5 кг наркотикнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ДХХ томонидан қарийб 15,5 кг наркотикнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ўзбекистон

calendar

14.09.2023

eye

309

ДХХ томонидан қарийб 15,5 кг наркотикнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманида яшовчи, 1970 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи, 1983 ва 1984 йилларда туғилган 2 нафар таниши билан ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган 9 кг 530 гр “опий” моддасини 55 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланган. Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1958, 1976 ва 1985 йилларда туғилган 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари ушланиб, улардан 2 кг 986 гр. “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларни Даштобод шаҳарчасидаги умумий овқатланиш масканида кутиб турган, 1979 й.т. яна бир Тожикистон Республикаси фуқароси ушланган. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси ҳам Тожикистондан олиб келинган. Шу каби Қашқадарёда “Бухоро – Қашқадарё” йўналишида ҳаракатланаётган, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1982 й.т. шахс бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина Муборак туманидаги “Ширинбулоқ” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада автомашинада у билан бирга келаётган ҳамшаҳари, 1998 й.т. фуқаронинг ёнида 973 гр. “героин” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, Бухоро вилоятининг Когон туманидаги дала майдонига 1 кг 968 гр. “героин” моддаси кўмиб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. [caption id="attachment_20341" align="aligncenter" width="1039"] Видеодан кадр[/caption] Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг жойлардаги тергов бўлимлари томонидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 934

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 492

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 359

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 251

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
26-июн 2024, 14:00
387

20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш: гиёҳвандликка қарши 5 та муҳим эслатма

Бугун – 26 июнь Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни. Ўзбекистон қонунчилигида гиёҳвандликка қарши курашиш борасида қандай ҳуқуқий меъёрлар белгиланган? hudud24.uz ушбу мақолада шу ҳақда маълумот беради.

cover image
20-март 2024, 14:45
332

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида яширин йўллар топилди

20 метр чуқурликда жойлашган ерости йўллардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.

cover image
11-январ 2024, 06:07
84

Самарқандда хонадондан 34 кг, Қашқадарёда эса 25 кг гиёҳвандлик воситаси топилди. Бундай жиноятлар учун қандай жавобгарлик бор, қайси ҳолатда жазодан озод қилиш мумкин?

Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

cover image
27-декабр 2023, 06:23
170

ДХХ ИИО катта инспектори ва Кадастр агентлиги бош мутахассисини пора билан қўлга олди

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан жойларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.