Ўзбекистон
21.06.2023
1 486

Ўзбекистонда қарийб 2,4 миллиондан ортиқ хонадонларда кадастр ҳужжатлари йўқ. Бу ҳақда Сенат қўмитаси мажлисида маълум қилинади. Мажлисда кадастр соҳасида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш зарурлиги муҳокама қилинган. Шунингдек, аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани сабаби сифатида Республика ҳудудидаги 2 миллион 400 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқлиги ва бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқини белгиловчи тартиб мавжуд эмаслиги билан изоҳланди. Шу туфайли агентликка ҳамда Халқ қабулхоналарига мурожаатлар сони кўпайган. "Таҳлил натижаларига кўра, айни шу мазмундаги мурожаатлар жами мурожаатларнинг 40 фоиздан ортиғини ташкил этади”, — дея қўшимча қилинади Сенат ахборот хизмати хабарида. Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслар юборган мурожаатларни кўриб чиқишда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланган. Оқибатда масъулларга нисбатан 10 та жарима ва 78 та ҳайфсан, 1 та лавозимдан озод этиш, жами 89 та интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Салкам 390 нафар етим қолган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага уй-жойлар берилган – Сенат
“Меҳр дафтари” платформаси орқали 3 171 нафар боланинг турли масаладаги муаммолари ижобий ҳал этилган.
Кадастрлар палатаси ходими $15 минг пора билан қўлга тушди
У фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига шунча пул талаб қилган.
Сирдарёда Кадастр агентлиги туман бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди
У фуқародан дўкон ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1 200 АҚШ доллари олмоқчи бўлган.
Ўзбекистонда уч йилда 421 киши ис газидан ҳалок бўлди — Сенат
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани қайд этилди.