Ўзбекистон
01.03.2023
2 137

Президент фармони билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Давлат дастури жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинган эди. Дастур муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган. Давлат дастурида аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 2023 йилда хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 1,6 бараварга оширилиб, 90 мингга етказилади. 32 минг нафар фуқарога ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратилиши белгиланди. Энди уй-жойга эга бўлмаган фуқаролар учун Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида “Менинг биринчи уйим” дастури ишлаб чиқилади. Халқаро ва маҳаллий фонд биржаларида “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун компаниянинг устав фонди 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига етказилади. Бунда, ипотека облигацияларини жойлаштириш ҳисобига жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?
Уй олиш учун субсидияга ариза бергандим. Аризам ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги сабабли субсидия рад этилганлиги тўғрисида хабарнома келди. Ушбу хабарномада айнан рад этиш сабаби, яъни қайси ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аниқ кўрсатилмаган. Мен нима учун субсидия берилмаслигини тушунмаяпман ва билишни истайман. Нима қилсам бўлади?
“Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас”. Маданият вазирлиги санъаткорларга уй олишда ёрдам берилиши ҳақдаги хабарларга изоҳ берди
Вазирликка кўра, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда ва ижара уйларда яшаб келишмоқда.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун субсидия қандай олинади? 4 та муҳим маълумот
Қонунчиликда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик билан шуғулланадиган тадбиркорларга субсидиялар ажратиш белгиланган. Бу субсидиянинг миқдори қанча? Кимларга берилади? Қаерга мурожаат қилиш керак? Кимлар субсидияни ололмайди? “Hudud24.uz” шулар ҳақида батафсил маълумот беради.
Уй-жой учун субсидия: муҳим 10 та саволга жавоб
Субсидияга ойлик даромад етмаса бошқанинг ойлигини қўшиб ҳисобласа бўладими? Бошланғич тўлов учун қанча субсидия берилади? Кимга қандай мурожаат қилиш керак? Пропискаси йўқ жойдан субсидия олса бўладими? Иккиламчи уйларга-чи? Субсидия борасидаги шу ва бошқа саволларга Hudud24.uz жавоб беради.