currencies image

12 531,78 UZS

75,53

usd

currencies image

14 538,12 UZS

76,41

eur

currencies image

159,82 UZS

1,46

ru



АсосийЯнгиликлар36 ЙИЛЛИК ОРЗУСИ адлия бўлими ёрдамида ушалди

36 ЙИЛЛИК ОРЗУСИ адлия бўлими ёрдамида ушалди

Ҳуқуқ

calendar

25.06.2025

eye

41

36 ЙИЛЛИК ОРЗУСИ  адлия бўлими ёрдамида ушалди

Ниматулла бобо Умаров ҳозир 87 ёшда. У 1938 йил 5 августда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Тожик қишлоғида туғилган. Кейинчалик Қозоғистон Республикасига кўчиб кетган. 1961-1979 йилларда Қозоғистоннинг турли идора ва хўжаликларида электромонтёр ҳамда инпектор вазифаларида ишлаган. Шу билан бирга, уйланиб, 8 нафар фарзанд кўрган. 1979 йил 5 март куни И-КТ №667795 рақам билан унга собиқ иттифоқ паспорти берилган.

1989 йилда эса Н.Умаров Учкўприк тумани Тожик қишлоғига қайтиб келган. Шундан буён ота-онасининг уйида яшаб келган. Аммо собиқ иттифоқ паспортини Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортига алмаштиролмаган. Бинобарин, шунча йил мобайнида туғилган қишлоғидан ташқарига чиқмаган.

Ота ҳужжатсиз бўлгани боис фарзандлари ҳар йили келиб, унинг ҳолидан хабар олиб туришади. Аммо улар Қозоғистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Учкўприк туман адлия бўлими томонидан Тожик маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги билан бирга “Ҳар бир уйга ҳуқуқий ёрдам” лойиҳаси доирасида уйма-уй юрилганда Ниматулла Умаровни 36 йилдан буён қийнаб келаётган муаммо аниқланди.

2020 йил 13 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида “Ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади” дея белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда туман адлия бўлими томонидан Н.Умаровнинг 1989 йилдан бери Учкўприк тумани Тожик қишлоғида доимий яшаб келаётганлик фактини белгилашни сўраб, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманаро судига даъво ариза киритилди.

Албатта, қонуний асосларга таянган суд даъвони қаноатлантириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилди.

Шундан сўнг 2025 йил 19 июн куни Ниматулла Умаровга Ўзбекистон Рспубликасининг  фуқаролик паспорти (ID карта) берилди.

Бундан ташқари, шу куни Учкўприк тумани давлат хизматлари маркази орқали Ниматулла бобо Умаровнинг номидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси  Учкўприк тумани бўлимига қилинган мурожаат натижасида 920.000 сўм миқдорида ёшга доир пенсия тайинланди.

Бир сўз билан айтганда, адлия бўлими ёрдами туфайли 87 ёшли Ниматулла бобо Умаровнинг 36 йилллик орзуси ушалиб, унинг бир йўла иккита ҳуқуқи тикланди. Энди у бемалол Қозоғистон Республикасига, соғинган фарзанду невараларини кўргани бориб-келиши мумкин.

Шукуржон ХОЛМАТОВ,

Учкўприк туман адлия бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 173

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 120

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


27-май 2025, 04:35
788

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.


28-май 2025, 05:31
756

Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?

Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.