Аҳолига имтиёзлар
02.02.2024
2 209

Эрон Ташқи ишлар вазирининг консуллик, парламент ва мамалакат муҳожирлари ишлари бўйича ўринбосари Али-Резо Бигдели Эронга сайёҳ сифатида келган 28 давлат, хусусан Ўзбекистон фуқаролари жорий йилнинг 4 февралидан бошлаб визасиз кира олишини маълум қилди.
Унга кўра, мамлакат ТИВ 28 давлат билан бир томонлама визанинг бекор қилиниши билан боғлиқ Вазирлар Маҳкамасининг ижро қарори билан тегишли идораларни хабардор қилган.
Таъкидланишича, 28 давлат қаторига Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Баҳрайн, Қувайт, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тунис, Танзания, Мавритания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари, Япония, Индонезия, Цингапур, Куба, Ветнам, Камбоджа, Бруней, Бразилия, Мексика, Перу, Хорватия, Сербия, Босния ва Герцеговина, Беларусия ва Ҳиндистон (ҳаво) киради.
Ҳиндистон фуқаролари Эронга визасиз самолётда киришлари мумкин, аммо агар улар қуруқликдаги чегаралар орқали кирмоқчи бўлса, виза олишлари керак бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Эрондаги президентлик сайловларида Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиён 16,384 миллион овоз олган.
Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин
Ўзбекистон элчиси ва ТИВ раҳбари ўринбосари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди.
АҚШ элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди
Янги суҳбат тизими 10 июндан ais.usvisa-info.com веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.
Ўзбекистонликлар учун Таиландга визасиз режим жорий қилингани ростми? ТИВ матбуот котиби тушунтириш берди
Аввалроқ, Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.