Life Style
04.11.2025
27

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2025 йилдаги “Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 676-сонли қарори қабул қилинди.
2026 йил 1 январдан:
“А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади.
“А1” кичик тоифаси билан мопед ва скутерни, шунингдек, конструктив тезлиги 25 км/соатдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 куб/см гача ёки номинал қуввати 0,25 кВт бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган кичик механик транспортни бошқариш мумкин. Бу кичик туркумга кириш учун имтиҳон топширишда ўқиш шарт эмас.
2026 йил 1 февралдан “А” ва “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлар ҳам ҳайдовчиларни мажбурий тайёрлаш дастурининг назарий қисмини мустақил равишда ўрганишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларда тўлиқ қатнашади;
талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларда тўлиқ қатнашгандан сўнг транспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини баҳолашнинг ижобий натижаларига асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширади;
талабгорларнинг ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастурининг амалий машғулотлардаги ўқишни тугатгани ҳақидаги маълумотнома электрон тарзда шакллантирилади;
“А” ва “В” тоифадаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинади.
Ҳужжатга кўра, “A”, “В”, “С”, “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар “A1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариши мумкин.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб фото ва видео қайд этиш тизимлари томонидан қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари ҳисобланади.
Агар баллар сони 12 баллдан ошса, транспорт воситаси жарима майдончасига юборилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчига эмас, балки транспорт воситаси эгасига балл қўйилишининг олдини олиш учун тегишли ахборот тизимларига автотранспорт воситасини ҳайдовчига – ундан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахсга бериш тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Бу маълумотлар транспорт воситаси топширилаётган ҳайдовчи томонидан тасдиқланиши керак.
Ички ишлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисоблаш бўйича “E-jarimaball” модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш топширилди. Ҳисобланган жарима баллари тўғрисидаги ахборотни ушбу модуль орқали ёки ЯИДХП орқали олиш мумкин бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш
Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.
Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби
Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.