currencies image

12 618,26 UZS

14,54

usd

currencies image

13 675,67 UZS

29,62

eur

currencies image

142,90 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларАёллар тадбиркорлиги: 74 мингдан зиёд хотин-қизга 1 триллион 230 миллиард сўм кредит ажратилди

Аёллар тадбиркорлиги: 74 мингдан зиёд хотин-қизга 1 триллион 230 миллиард сўм кредит ажратилди

Ўзбекистон

calendar

03.07.2024

eye

309

Аёллар тадбиркорлиги: 74 мингдан зиёд хотин-қизга 1 триллион 230 миллиард сўм кредит ажратилди

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган ҳар бир мақсад ва уни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янада яхшилаш, имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Хусусан, 25-мақсадда назарда тутилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида қатор амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.   

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.   

Қайд этилишича, “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида оилалар фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш мақсадида маҳаллаларда манзилли ишлар ташкил этилмоқда.   

“Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, тегишли мутахассислар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан бирга 120 минг 688 та оила муҳити ўрганилди. Улардан 59 минг 345 тасида мавжуд низолар бартараф этилди. 36 минг 618 та оила яраштирилди, 12 минг 347 та алимент, 2 минг 665 та уйга киритиш, 4  минг 953 та мол-мулк билан боғлиқ низолар ҳал этилди.   

2 минг нафар жарроҳлик операциясига муҳтож хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан маблағ ажратиш бўйича йиллик режа тасдиқланиб, жорий йилнинг апрель-июнь ойларида 735 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз ва болаларнинг жарроҳлик операцияси ва даволаниши учун 10 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди.     

Хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 74 минг 420 нафар хотин-қизга 1 триллион 230 миллиард сўм кредитлар ажратилди.  

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
5 206

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 554

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 416

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


20-июн 2024, 13:37
1 306

1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.