currencies image

12 639,81 UZS

4,10

usd

currencies image

13 556,20 UZS

19,57

eur

currencies image

146,96 UZS

4,63

ru



АсосийЯнгиликларАкадемик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Ҳуқуқ

calendar

10.06.2024

eye

1 259

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида© Фото: hudud24.uz / habikatura

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради. 

1. Ҳужжатлар электрон топширилади

Академик лицейларга онлайн ҳужжат топшириш тизими йўлга қўйилган. Ўқувчилар ҳужжатларини https://litsey.edu.uz/ портали орқали топшириши мумкин.

Электрон ҳужжат топшириш учун ID карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари ҳамда мактабнинг 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги электрон шаҳодатнома маълумотлари керак бўлади. Ҳужжат топшириш бўйича видео йўриқнома билан бу ерда танишиш мумкин.

2. Ўқувчилар 3 тагача лицейни танлаши мумкин

Электрон тизим орқали ўқувчилар таълим йўналишига қараб 3 тагача академик лицейни танлаши мумкин.

3. Тест 2 та бўлимдан иборат бўлади

Тест синовлари қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:

I бўлим — танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовлари;

II бўлим — интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича тест.

4. Халқаро олимпиада иштирокчилари имтиҳонсиз қабул қилинади

Халқаро математика олимпиадаси, Халқаро физика олимпиадаси, Халқаро кимё олимпиадаси, Халқаро биология олимпиадаси, Халқаро информатика олимпиадаси халқаро фан олимпиадаларида иштирок этган ёки Халқаро Жаутиков Олимпиадаси, Халқаро Менделеев олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасида Халқаро Табиий фанлар олимпиадаси, Халқаро Математика мусобақасида ғолиблик бўлган мактабларнинг 8-9-синф ўқувчилари академик лицейнинг мос йўналишига қабул параметрларидан ташқари имтиҳонсиз қабул қилинади.

5. Мактаб битирувчилари ўртасидаги олимпиада ғолибларига максимал балл берилади

Мактабларнинг 9-синф битирувчилари орасидан фан олимпиадасининг республика босқичида 1 – 3-ўринлар ғолибларига академик лицейнинг мос йўналишига ҳужжат топширганда, дастлабки ёзма имтиҳондан озод этилади ва ихтисослик фани бўйича тест синовидан максимал балл берилади.

6. Чет тили ва фан сертификати борларга фан бўйича максимал балл берилади

Чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро B1 сертификатга эга бўлган ўқувчиларга академик лицейларга кириш тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили ва фанлардан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.

7. Ўқувчилар тўплаган балига қараб лицейларга тақсимланади

Ўқувчининг тўплаган баллари устуворлик бўйича у танлаган биринчи академик лицейнинг йўналиши бўйича ўқишга қабул қилишга етарли бўлса, унинг кириш тест синови натижалари ушбу академик лицей йўналишида эълон қилинади ва унга танлаган иккинчи ҳамда учинчи академик лицей йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди.

Ўқувчининг тўплаган баллари устуворлик бўйича у танлаган биринчи академик лицей йўналиши бўйича ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган иккинчи академик лицей йўналиши бўйича ўқишга қабул қилишга етарли бўлса, унинг кириш тест синови натижалари ушбу иккинчи академик лицей йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриентга танлаган учинчи академик лицей йўналиши бўйича танловда иштирок этишга рухсат этилмайди.

Ўқувчининг тўплаган баллари устуворлик бўйича у танлаган биринчи ва иккинчи академик лицейнинг йўналиши бўйича ўқишга қабул қилишга етарли бўлмай, у танлаган учинчи академик лицей йўналиши бўйича ўқишга қабул қилишга етарли бўлса, унинг кириш тест синови натижалари фақат учинчи академик лицей йўналишида эълон қилинади.

Ўқувчининг тўплаган баллари устуворлик бўйича у танлаган биринчи, иккинчи ва учинчи академик лицей йўналиши бўйича ўқишга қабул қилишга етарли бўлмаган тақдирда, унинг кириш тест синови натижалари биринчи танлаган академик лицей йўналишида эълон қилинади.

Қабул параметрлари, тест топшириладиган фанлар рўйхати ва академик лицейларга оид маълумотларни бу ердан топиш мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
3 880

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 337

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


29-май 2024, 11:46
1 474

Мажбурий автосуғурта тарифлари оширилиши мумкин

"Суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.


10-июн 2024, 13:43
1 259

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.