currencies image

12 639,81 UZS

4,10

usd

currencies image

13 556,20 UZS

19,57

eur

currencies image

146,96 UZS

4,63

ru



АсосийЯнгиликлар“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Ҳуқуқ

calendar

11.06.2024

eye

3 878

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Telegram орқали “Notcoin” йиғиб, уни 800 минг сўмга сотган 24 ёшли талаба йигит 10 суткага қамалди. Аммо бу ягона ҳолат эмас – сўнгги уч ҳафта давомида 8 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.

Ўрта асрларда Жанубий Американинг “олтин давлати” – Эльдорадо ҳақидаги афсоналар испан конкистадорларининг кўнглига васваса солгани сингари бугун аксариятнинг ўй-хаёлини “Notcoin”, “Hamster Kombat” ва бошқа иловаларда “танга” тўплаш ва уни яхшигина пулга сотиш банд қилган.

Криптовалюта нима? У бошқа валюта шаклларидан қандай фарқ қилади?

Ушбу атама транзакциясини текшириш учун фойдаланиладиган криптография сўзидан пайдо бўлган. Криптографиядан, криптовалюта маълумотларини ҳамёндан умумий реестрга юбориш ва сақлаш учун фойдаланилади. Илк криптовалюта – биткоин, 2009 йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда ҳам энг таниқли ҳисобланади.

Криптовалюта – транзакция текширувидабанклар иштирок этмайдиган, норасмий тўловтизими саналади. Бу исталган фойдаланувчигатўлов юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи, тенг ҳуқуқли иштирокчилар тизимидир.

Криптовалюта билан тўловлар фақат аниқтранзакциялар учун, рақамли кўринишда, онлайн маълумотлар базасида амалга оширилади. Ўтказмаларда транзакциялар оммавий рўйхатдақайд этилади. Криптовалюта моддий кўринишдамавжуд эмас, у фақат рақамли ҳамёнда сақланади. 

Хўш, криптовалюта қандай қўлланилади?Криптовалюта, тақсимланган оммавий реестр – блокчейнда ишлаб чиқарилади. Блокчейн – валюта сақловчи томонидан янгиланиб борувчи барчатранзакциялар ёзувини ўзида сақлайди. Таъкидлаш керакки, криптовалюта – моддий объект эмас. У ёзув ёки ўлчов бирликларни бир шахс томонидан, ҳеч қандай ишонч ва кафолатларсиз учинчитомонга ўтказиш калитидир. 

Криптовалюталар турли мамлакатларнингМарказий банклари ишлаб чиқарадиган рақамлипуллардан нимаси билан фарқ қилади? Буни қуйида кўриб чиқишимиз мумкин:

• криптовалютани ишлаб чиқарувчи, назорат қилувчи ва истеъмолчи (фойдаланувчи) ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ягона ташкилот мавжуд эмас; 

• криптовалюта активларининг қиймати жиддий тебранишларга учрайди; 

• криптовалютадан товар ва хизматлар учун тўлов қилиш кўплаб мамлакатда имконсиз; 

• криптовалютанинг бутлигини/хавфсизлигини таъминловчи ягона марказ йўқ;

• криптовалюталар пулларнинг барча вазифаларини бажармайди – сиз уларни банк ҳисобингизда сақлолмайсиз, нақдлаштириш ёки исталган харидни амалга ошириш ҳам имконсиз

Бугунги кунда энг машҳур криптовалюта сифатида, биринчи навбатда, Bitcoin (BTC), кейин эса Ethereum, BNB, Litecoin, XRP, Dogecoin ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

Бугунги кунда қиймати энг юқори бўлган криптовалюталар ўнталиги. Манба: Crypto.com (https://crypto.com/price/ru)

Криптовалюта бирликлари (тангалар) майнинг жараёнида яратилади. Майнинг компьютернинг ҳисоблаш қуввати, мураккаб математик муаммоларни ечишга қаратиладиган жараён бўлиб, натижада тангалар ҳосил бўлади. 

Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний?

Ўзбекистонда криптовалюта олди-сотдисига рухсат этилган. Аммо ҳамма ҳам сотиб ололмайди, ҳамма криптовалютани ҳам сотиб олиб ва сотиб бўлмайди. Хўш, унда криптовалютани кимлар сота олади? Кимлар сотиб ололади?

Ўзбекистонда криптовалюта олди-сотдисиИстиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган крипто-биржаларда амалга оширилади.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом (https://lex.uz/docs/6158224)га кўра, криптовалютани сотиш ва сотиб олиш бўйича хизматлар рўйхатга олинган провайдерлар томонидан кўрсатилади.

Шу ўринда айтиш керакки, фақат Ўзбекистон резидентлари бундай хизматларни кўрсатиши мумкин. Хизматлар провайдерлари фаолиятининг турлари қуйидагилардан иборат:

• крипто-биржа (крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот);

• майнинг-пул (майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот);

• крипто-депозитарий (крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш хизматларини кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот);

• крипто-дўкон (крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот).

Хизматлар провайдерлари фаолиятининг ҳар бир тури бўйича алоҳида лицензия олиши шарт, акс ҳолда уларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлари турлари бўйича лицензияларнинг электрон реестри. Манба: https://napp.uz/uz/pages/erlsp

Қисқача айтганда, криптовалюта олди-сотдисини ташкиллаштирувчи крипто-биржа,биринчидан, юридик шахс бўлиши, иккинчидан, Ўзбекистон резиденти бўлиши, учинчидан, лицензия олган бўлиши шарт. Рўйхатга олинган крипо-биржалар рўйхати билан ушбу ҳаволаорқали танишиш мумкин.

Акс ҳолда, биржа жавобгарликка тортилади. Масалан, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигитомонидан Binance халқаро криптовалюта биржасини базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробари миқдорида жаримага тортилган.Таъкилаш лозимки, ушбу биржа (ва қуйида кўрсатилган крипто-биржаларнинг ТОП ўнталиги ҳам) ҳанузгача Ўзбекистонда лицензия олмаган ва, шу боис ундан крипто-актив сотиб олиш ноқонуний ҳисобланади.

ТОП-10 крипто-биржалар. Манба: CoinMarketCap (https://coinmarketcap.
com/rankings/exchanges/
)

Хўш, рўйхатга олинган биржалардан кимлар криптовалюта сотиб ололади? Юқорида айтилгандек – жисмоний ва юридик шахслар. Таъкилаш лозимки, Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларига асосан вояга етмаган шахслар ушбу савдоларда иштирок этолмайди.

Ўзбекистон ҳудудида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютага сотиш ва сотиб олиш бўйича операцияларини хизматлар провайдерларидан ташқарида (яъни рўйхатга олинган биржалардан) амалга ошириш тақиқланади

Электрон реестрга кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда 2 та крипто-биржа, 3 та крипто-депозитарий,  10 та  крипто-дўконга лицензия берилган. Майнинг-пул фаолият тури бўйича эса бирорта субъект қайд этилмаган.

Криптовалюта олди-сотдиси қоидаларига амал қилинмаслиги учун қандай жавобгарлик бор? 

Юқоридаги қоидаларга амал қилинмаслиги ҳам маъмурий, ҳам жиноий, ҳам молиявий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Жумладан, МЖТКнинг 1554-моддасига кўра, крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси провайдерлариниюритиш учун 15 суткага маъмурий қамоқ ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, Жиноят кодексининг 2788-моддасига асосан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас – “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга асосан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлиги билан лицензиясиз шуғулланиш БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима қўллашга сабаб бўлади.

Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда?

Сўз бошида таъидлангандек, сўнгги уч ҳафтада 8 киши маъмурий жавобгарликка тортилган. Ушбу суд қарорлари таҳлилига кўра, деярли барча айбдор деб топилган барча шахслар “Binance” крипто-биржасида “P2P-савдоси” бўлими орқали криптовалюта сотиб олган ва сотган.

Шунингдек, бир ҳолатда крипто-активларни сотиб олиш учун айбдор деб топилган шахс Telegram мессенджери орқали бошқа шахсларнинг паспорт маълумотларини сотганлиги аниқланган.

Иккита ҳолатда ҳуқуқбузарлар Telegram мессенджери орқали нотаниш шахс унга ёзганини ва ундан крипто валюталарни сотиб олиб, бошқа шахсга сотганини маълум қилган.

Шу қилмишлар учун айбор шахсларга 3 суткадан 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси берилган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 
20 баравари (6,8 млн сўм) миқдорида жаримага тортилган.

Криптовалютани олди-сотди қилиш учун фойдаланган телефонлар эса давлат фойдасига мусодара қилинган ёки йўқ қилинган.

Таъкидлаш лозимки, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги маълумотларига улар ушбу шахсларнинг ҳеч бири лицензия олмаган.

Сўз якунида айтиш лозимки, юқорида келтирилган қоида ва жавобгарликлар фақат криптовалюта учун тааллуқли бўлиб, ҳали криптовалюта сифатида эътироф этилмаган, мулкий қиймати бўлмаган, шу жумладан листинг қилинмаган (крипто-активларни биржаларга жойлаштириш учун рухсат бериш жараёни)иловаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
3 878

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 337

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


29-май 2024, 11:46
1 474

Мажбурий автосуғурта тарифлари оширилиши мумкин

"Суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.


10-июн 2024, 13:43
1 258

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.