Life Style
28.03.2025
274
Интеллектуал мулк объектлари бугунги кунда фуқаролик муносабатларида энг кўп учрайдиган, айниқса ривожланган давлатлар иқсодиётининг катта даромад манбаи бўлган, инсон тафаккури мақсули сифатида янги замонавий билимларга асосланганлиги билан ажралиб туради. Аёллар ҳам бугун ушбу соҳада фаол иштирок этиб, янги ихтиролар ва ижодий ишланмалар билан илм-фан, санъат ҳамда бизнес ривожига ҳисса қўшмоқда. Албатта, бугун аёллар томонидан яратилган инновациялар дунёни ўзгартирмоқда.
Бироқ, гендер тафовутлари сабаб бу соҳада аёллар тарихда кўп ҳолларда назардан четда қолган бўлса-да, уларнинг ижодий ишлари, инновациялар ва илмий изланишлари интеллектуал мулкнинг ривожига катта ҳисса қўшган.
Бугунги кунда эркакларимиз мамнуният билан фойдаланадиган буюмларнинг кўпчилигини аёллар ихтиро қилган экан. Ҳаттоки, ишлаб чиқариш ёки хизмат соҳаларидаги энг машҳур инновациялар ҳам айнан аёлларга тегишлидир.
Келинг, биргаликда ўзларинг ижоди ва кашфиётлари билан интеллектуал мулк соҳасига катта ҳисса қўшган буюк аёлларнинг буюк ихтироларининг баъзилари билан танишамиз.
Хеди Ламарр: Wi-Fi асосчиси (америкалик олима-актриса, радио тўлқилар орқали алоқа қилиш соҳасида патентни қўлган киритган. Бугунги кунда биз фойдаланаётган мобил алоқа ва вай-файни ихтиро қилган аёл).
Доктор Мария Телкес: Қуёш батареялари асосчиси (америкалик олима-ихтирочи, қуёш энергиясини осон ва самарали ишлатиш бўйича ишлаб чиқарган технологияси сабаб бугун сувни иситиш ва уйларни иситиш учун қуёш энергиясидан фойдаланиш имконини берди.
Мери Энгл Пеннингтон: Уй совутгичлари асосчиси венгриялик муҳандис, у бошчилигида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун мўлжалланган биринчи совутгичли машина яратилди. У озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун илмий асослар яратишга катта ҳисса қўшган).
Мэри Андерсон: Ойна тозалагич (америкалик ихтирочи, автомобил саноатида инқилоб қилаолган аёл, у яратган ихтиросиз бугун замонавий дунёда бирорта ҳам автотраснпорт воситаси ишлаб чиқарилмайди. Мэри автомобил ойнасини қор ва ёмғирдан тозаловчи ускунани ихтиро қилган илк аёл муҳандис).
Радиа Перлман: Интернет тармоқлари асосчи (америкалик таниқли дастурчи, математик, "Интернет онаси” дея норасмий унвонига эга Перлман хоним яратган Spanning Tree Protocol (STP) технологияси, тармоқ технологияларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган).
Жесси Картрайт: Микротўлқинли печ (америкалик-муҳандис Жесси Картрайт маиший техникада соҳасида кўплаб фойдали технологияларни ўйлаб топган, бироқ улар орасида энг аҳамиятлиси микротўлқинли печдир.
Жозефина Кокрайн: Идиш ювиш машинаси (америкалик ихтирочи, сув босими ёрдамида биринчи автоматик идиш ювиш машинасини яратди).
Джоан Кэтлин Роулинг: "Гарри Поттер" асари муаллифи (ангиялик ёзувчи, илк миллиордер аёл Жоан Роулинг ўзининг "Гарри Поттер" китоблари орқали нафақат адабий дунёда, балки интеллектуал мулк ҳуқуқи тизимида ҳам катта муваффақиятга эришди. У ўз асарларини муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилиб, уларни дунё бўйлаб тижорат мақсадида фойдаланиш имкониятини яратди).
Интеллектуал мулк соҳаси ривожига ҳисса қўшган аёллар тарихда ёрқин из қолдирдилар. Улар нафақат инновацион фикрларнинг манбаи бўлиб хизмат қилдилар, балки замонавий илм-фан ва технологик ривожланишнинг асосий етакчиларидан бўлишди. Бу каби аёлларнинг ҳаёти босиб ўтган умр йўллари ва эришган муваффақиятлари барчамиз учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда ҳам аёлларнинг илмий интеллектуал фаолиятдаги иштироки ортиб, фан докторлари ва тадбиркорлар орасида уларнинг салмоғи сезиларли равишда ўсиб бормоқда. Сўнги етти йилда мамлакатимизда 5 минг 247 нафар аёлларимиз фан доктори ва ўз соҳалари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олган. Ҳозирги кунда илм-фан соҳасида жами 5 минг нафарга яқин олима аёлларимиз фаолият кўрсатмоқда. Олимларимиз умумий сонининг 48 фоизини аёллар ташкил этади.
Олиб борилаётган изчил ҳуқуқий чора-тадбирлар натижасида бугун 243 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорларнинг 140 мингдан ошиғи яъни 42 фоизи хотин-қизлардан иборат. Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти берган маълумотга кўра кўра, йилдан йилга глобал патентларга ариза берувчи аёллар сони ўсиб бормоқда. Аслида, тарихда уларнинг инновациялари ва ихтиролари кўпинча эътибордан четда қолган бўлса-да, бугунги кунда бу тенденция ўзгариб, аёллар илм-фан, технология ва бизнесда муҳим ўрин эгаллашмоқда, қуёш батареялари, ойна тозалагич, микротўлқинли печ ва идиш ювиш машинаси каби кашфиётлар аёллар томонидан яратилган ва бутун дунёга фойда келтирмоқда.
Гендер тенглигини таъминлаш ва интеллектуал мулк яратишда аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аёллар глобал миқёсда ўз салоҳиятини янада кенгроқ намоён қилмоқда. Шу боис, жамият тараққиёти учун аёлларнинг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳиссасини тан олиш ва рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Мадина Маҳмудова,
Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти
бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
Ходимнинг қандай маблағларини ундирувга қаратиб бўлмайди?
Бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга ундирувни қаратиб бўлмайди.