Тармоқда нима гап?
12.12.2023
1 347

Зарарли одатлар, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, руҳий зўриқиш, ёмон экологик муҳит турли касалликларни келтириб чиқарувчи ва умрни қисқартирувчи омиллар.
Шу боис инсон танасидаги баъзи органлар ўзимизга нисбатан тезроқ қарийди. Бу жараён ҳар бир ички аъзода турлича кечиши мумкин.
Оқибатда маълум ёшга етгач, юрак, жигар, буйрак, ўпка, мия сингари ҳаётий муҳим органлар бора-бора ўз функциясини бажаролмай қолади.
АҚШнинг Стендфорд университети олимлари инсон ички аъзоларининг қариш тезлигини аниқлаш усулини топди. Бунинг учун 20 ёшдан 90 ёшгача бўлган 1400 нафар кўнгилли тадқиқот жараёнига жалб қилинди.
Олимлар клиник синовлар чоғида ҳар бир иштирокчидан қон таҳлили намуналарини олиб, барча органларнинг биологик ёшини кўрсатадиган 850 дан ортиқ оқсилни аниқлади.
Якунида 50 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг 18,4 фоизида камида битта орган одатдагидан сезиларли даражада тезроқ қариши маълум бўлди.
Бу, келгуси 15 йил ичида ушбу ички аъзода жиддий касалликлар ривожланиш хавфи ортади, деганидир.
60 ёшдан катта аксарият иштирокчиларда эса бир вақтнинг ўзида икки орган тезроқ қариётгани кузатилди. Бу уларда ўлим хавфи олти ярим баравар юқорилигини англатади.
Тадқиқотчилар, агар мия тез қариса, 5 йилдан кейин хотира 1,8-марта ёмонлашади, юракнинг кексайиш жараёни жадаллашса, юрак етишмовчилиги эҳтимоли 2,5 баравар ошади, деган хулосага келишди.
Мутахассислар фикрича, бу янги диагностика усули ички аъзоларда юзага келадиган қатор жиддий касалликларнинг олдини олиш имконини бериши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.
Ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари Британияга ишга юборилади
Уларга 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.
Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.
Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфламоқда
Бутун дунёда истеъмол харажатлари ошиб бормоқда. Бу ҳақида халқаро тадқиқотлар билан шуғулланувчи Euromonitor International ташкилоти ўзининг навбатдаги маърузасида маълум қилди.