Ҳуқуқ
03.03.2024
838
“Қўлингдан келганини қил. Судга берасанми, алимент чиқартирасанми менга фарқи йўқ. Бир тийин ҳам ололмайсан”, дегувчилар бўлса, адашади. Бола учун алимент — бу унинг ҳаққи.
Ота ёки онанинг молиявий ҳолатидан қатъи назар уни тўлаш мажбуриятдир. Модомики тўланмаса, бу белгиланган тартибда жавобшарликка сабаб бўлади. Қуйида алимент тўламасликдан келиб чиқувчи муҳим ҳуқуқий оқибатлар билан танишинг.
Маъмурий жавобгарлик келиб чиқади.
Яъни алимент ундириш тўғрисида суд қарори чиққач 2 ой давомида у тўланмаса:
15 сутка маъмурий қамоққа олишга;
ёки 120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга;
ёхуд БҲМ нинг 20 баравари миқдорида (6 млн 800 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Оталик (оналик) ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.
Оила кодексининг 79-моддасига мувофиқ:
Ота-она (улардан бири) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.
Шунга кўра, ота ёки она алимент тўламай келса, суд томонидан оталик ёки оналик (ота-оналик) ҳуқуқи маҳрум этилиши мумкин. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилишни сўраб қуйидаги шахслар судга мурожаат қила олади:
ота ёки она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)
прокурор;
вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасалар (васийлик ва ҳомийлик органи, болалар масалалари бўйича комиссиялар ҳамда бошқа муассасалар).
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш шахсни алимент тўлашдан озод этмайди.
Жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.
Алимент ундириш тўғрисида суд қарори чиққач жами 2 ой давомида у тўланмаса, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади дедик. Агар маъмурий жазо қўллангандан кейин ҳам тўламасликни давом этса, жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Яъни бунда ЖК 122-моддасига мувофиқ:
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.