currencies image

12 968,34 UZS

6,64

usd

currencies image

13 492,26 UZS

48,43

eur

currencies image

132,32 UZS

0,74

ru



АсосийЯнгиликларАлишер Навоий ҳақидаги 10 асар

Алишер Навоий ҳақидаги 10 асар

Содда талқин

calendar

10.02.2024

eye

2 464

Алишер Навоий ҳақидаги 10 асар

9 феврал – улуғ мутафаккир бобомиз, шеърият мулкининг султони ҳазрат мир Алишер Навоийнинг (1441-1501) таваллуд кунлари. Ҳазрат Навоийнинг адабий мероси шу қадар салмоқлики, қарийб 600 йилдан бери ҳалигача ҳеч ким тубигача етмаган. Биргина ғазалидан ҳар сафар янгидан-янги маъноларни "қазиб олиш" мумкин.  583 йилдан бери ғазаллари, рубоийлари, достонлари, насрий ва шеърий асарлари билан яшаб келаётган ул мўътабар зот тўғрисидаги асарларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

 

1. Хондамир. Макорим ул-ахлоқ.

Амир Алишернинг тўлақонли эътибори ва ҳомийлиги остида ижод қилган тарих илмининг соҳиби Хондамир (1475-1535) ҳазратнинг ишончли одамларидан бўлган ҳамда Навоийга мансуб нодир манбаларга эга кутубхонани бошқарган. Навоий ҳаётлик чоғида "Макорим ул-ахлоқ" асарини ёзишни бошлаган тарихчига бешавқат ўлим асарни устозига тақдим қилишига йўл бермайди. Баъзи манбаларга кўра Навоий айнан Хондамирнинг қўлида жон берган. Алишер Навоийнинг ҳаёти, ижодий мероси, ижтимоий-сиёсий, ҳомийлик фаолияти тўғрисида қимматли маълумотлар берувчи мазкур китоб далилларга бойлиги ҳамда қизиқарлилиги билан бошқаларидан ажралиб туради

2. Ҳусайн Бойқаро. Рисола

Алишер Навоийнинг болалик чоғидан то ўлимигача қиёматли дўсти саналган темурийзода подшоҳ Ҳусайн Бойқаро ҳам дўстига атаб "Рисола" номли асар ёзган. Таҳминларга кўра бу асар "Хамса" ёзиб бўлинган 1485-йилда тугалланган. Ҳажми кичик бўлса-да, шоир фаолияти ва ижодиёти ҳақида жуда муҳим маълумотларни бера олувчи ушбу асарда подшоҳ дўстининг ҳам назмий, ҳам насрий асарларига юқори баҳо беради. Навоийга нисбатан "Мир Алишер турк тилининг ўлган жасадиға Масиҳ анфоси ила руҳ киюрди. Анинг назми васфида тил қосир ва баён ожиздур" тарзида баҳо берилган мазкур асар ўша даврни яхшироқ тасаввур қилишимизга имкон беради.

 

3. Мирхонд. Равзат ус-сафо

Навоий ҳомийлиги ва ғамхўрлиги остида ижод қилган яна бир тарихчи Мирхонд (1433-1498) юқорида номи зикр этилган Хондамирнинг бобоси ҳисобланади. Гарчи мазкур асарда кўплаб бошқа ижодкорларнинг номи зикр этилган эса-да, асарнинг катта қисми ҳазрат Навоийга бағишланган. Асарда Навоийнинг ҳаётидан муҳим ўрин тутган воқеалар - Ёдгор Мирзога қарши жангларда иштироки, амирлик мансаби, Астробод сургуни, укасининг исёни, Баддиуззамон ва Музаффар Мирзоларни тартибга чақиргани, Мўмин мирзога нисбатан қилинган фитна каби воқеаларга батафсил тўхталинган. Навоийнинг сифатлари билан биргаликда, унинг ҳаётида рўй берган ҳодисаларни гўзал бўёқларда тасвирлаган мазкур асар сизга манзур келиши аниқ.

 

4. Хондамир. Дастур ул-вузаро

Тағин номи зикр этилаётган Хондамир устози Навоий тўғридида умумий 4 та китоб битган. Шулардан яна бири вазирлар ҳақидаги "Дастур ул вузаро" асари ҳисобланиб, асарда Навоийнинг вазирлик мақомидаги яхши ишлари ва сиёсий фаолиятига таърифлар берилган. Мазкур асарнинг аҳамиятли тарафи Хондамир аввалги асарларида ёритишни унутган ёки кам тўхталган масалаларга батафсилроқ тўхталган. Натижада ҳазратнинг тарихий сиймосига аниқроқ чизгилар тортилган. Шоирнинг баъзи мансабларга ўз хоҳиши билан келмагани, истеъфо беришда эса хоҳишига таянгани каби маълумотлар келтирилган мазкур асардаги бир қизиқарли фактни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Муҳрдор лавозимидсн истеъфога чиқди ҳамда амир Низомиддинни муҳрдор этиб тайинлашни подшоҳдан илтимос қилди".

 

5. Абдулмўминхон ибн Абдуллахон. Том ут-тавориҳ

Унчалик машхур бўлмаган мазкур тарихий асардаги далиллар бошқа жойда мавжуд эмаслиги ва қизиқарлилиги билан ажралиб туради. Бу асар ягона қўлёзмада сақланган бўлиб, ҳазрат билан боғлиқ баъзи муҳим тафсилотлар, жумладан, унинг отаси, Самарқанддалик даври, Ҳиротга қайтиши, сўнгги шеъри ҳақида билдирилган. Асарда таъкидланишича, Алишернинг отаси Ғиёсиддин Кичкина пок ниятли ва олижаноб, киши бўлган. Навоий вафот этишидан олдин ёзган ғазалидсн келтирилган уч байт бошқа манбаларда учрамайди.

Эй Навоий, қил фидо жононгаки жон лоф эрур,

Ошиқ ўзни ишқ давосида машхур айламак.

 

6. Азиз Қаюмов. Навоий

Ўзбек мумтоз адабиётини чуқур ўрганган, матншунослик ва адабий манбашунослик йўналишларини тадқиқ этишга катта хисса қўшган, Алишер Навоий ижодини ўрганишнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиққан академик Азиз Қаюмовнинг "Навоий" эссесини бу рўйхатга киритмасак, мақоламиз кемтик бўлиб қолади. "Эл-юрт ҳурмати" (2003), "Ўзбекистон белгиси" (1995), "Шуҳрат" медали (1995) "Буюк хизматлари учун" ордени (2014) каби мукофотлар билан тақдирланган олимнинг мазкур эссеси  ҳазратнинг болалиги, ўсмирлиги, ёшлиги, навқиронлиги ва қарилик йиллари ҳақида бадиий тасаввур қилишимизга кўмаклашади, бобомиз юрган йўллардан ҳаёлан босиб ўтганингиз билинмай қолади. Яқин орада нашр этилмаган мазкур китобни кутубхонадан ҳамда ёши улуғ китобхонларнинг уйидан топишингиз мумкин

 

7. Ойбек. Навоий

1942-йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек томонидан ёзилган мазкур романда улуғ мутафаккир Навоийнинг ҳаёт йўли, ўша даврдаги ҳаёт ва мураккаб сиёсий воқеалар акс эттирилган. Роман турли қарама-қаршиликлар ва муҳокамалардан сўнг илк маротаба 1944-йилда нашр этилган. Ойбекнинг ушбу асари тарихий-биографик роман жанрининг нодир намунаси ҳисонланади. Роман воқеалари 18 ёшли йигит — Алишер Навоийнинг Самарқанддан Ҳиротга қайтиши билан бошланади ҳамда ҳаётининг энг самарали ва энг сермазмун даврларини қамраб олади ва ўлимини акс эттириш билан якунланади. Асарда Навоий таржимаи ҳолининг асосий босқичлари ҳаёт ҳақиқатига мос ҳолда ёрқин тасвирланган. Асарда Навоийнинг олижаноб фазилатлари, ажойиб хислатлари, Ватан, халқ ва адабиёт олдидаги буюк хизматлари бирин-кетин очилиб боради.

 

8. Ботирхон Акрамов. Фасоҳат мулкининг соҳибқирони

Атоқли навоийшунос олим Ботирхон Акрамов Алишер Навоийни “Фасоҳат мулкининг султони” деб атаган ҳамда айни шу жумла сарлавҳали мўжазгина асар ҳам ёзган.  “Фасоҳат – шеърий нутқ гўзаллиги, унинг хос, инжа қонун қоидалари. Шоир сўз мулкининг заршунос хазинаси (хазиначиси), улуғ ҳаками ва подшоси… Мир Алишер Навоий “Фасоҳат мулкининг соҳибқирони”дир”. жумлалари билан бошланувчи мазкур асар ҳазрат ижодига янада теранроқ қарашимизга ундайди. Дарҳақиқат, ҳазрат назм санъатининг ҳамма воситаларидан моҳирона фойдаланиб, қалам сурганлар, бу санъатни янги ифода воситалари билан бойитганлар. Бу зотнинг асарлари фалсафий мушоҳада, ҳикмат, руҳий инкишоф даражасидаги кучли, теран, тоза мазмуннинг фавқулодда гўзал, ҳайратбахш бир тарзда ифода этилгани билан қимматлидир.       

 

9. Мақсуд Шайхзода. Ғазал мулкининг султони

Навоийга нисбатан "Ғазал мулкининг султони" жумласи ким томонидан илк бора қўлланилганини биласизми? Ҳа, албатта, бу икки халқ дилбанди, озарбайжон ва ўзбек миллати учун бир хилда қадрли ҳисобланган Мақсуд Шайхзода ҳазратга нисбатан ушбу сўзни ишлатган. Кейинчалик жуда катта минбарларда ҳам бу сўзлар янгради, ҳозир исталган кишига юзланилса, ҳазратга нисбатан айни шу ташбиҳни ишлатади. Шоирнинг шу номдаги китобида Навоийнинг ижод йўли ҳақида теран ва долзарб фикрлар айтилган. Асарлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган ҳамда ўзбек китобхонлари учун Навоийни тушуниш йўлида кўприк вазифасини ўтайди.

 

10. Иззат Султон, Уйғун. Навоий

Иззат Султон адабиёт назариётчиси бўлиши билан бирга бадиий ижодда ҳам имкони катта адиб эди. Шу сабаб бўлса керак драма сирларини бу билимдони шоир Уйғун билан бошланган ҳамкорлиги юксак даражасидаги «Алишер Навоий тарихий драмасини дунёга келиши билан якун топади. Иззат Султон бир умр ўша ҳамкорлик даврини эслаб, «ўша кезлари Уйғуннинг бу борадаги истеъдоди айни қайнаган, авжига чиққан паллалар эди», — деб, мамнуният билан эсларди. Шу билан бирга «песа ўз даврининг асари бўлган, қанча қисташмасин, биз унга қайта қалам урмаймиз» дер, замонасозлик туфайли лат еган мавзу, тарихий тимсолларни эзилиб эътиборда тутган драматург. Асардаги Алишер Навоий ва Гули диолог ва монологлари Ҳамлетнинг «Ё ўлиш, ё қолиш», Отеллонинг «Қораманми, ²мен», «Сорлочиним» монологлари сингари, балки уларданда бошқачароқ таъсир кучи билан саноқсиз муҳлислари дилларидан ўрин олди.

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
1 021

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


13-январ 2025, 05:41
844

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
787

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


9-январ 2025, 06:35
787

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.