Ўзбекистон
19.05.2021
1 147

Жорий йилнинг 13 майида Андижон туманида ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган зўравонлик жинояти аҳоли ўртасида шов-шувга сабаб бўлиб, ижтимоий тармоқларда турли талқинлар, миш-мишлар ва салбий изоҳларни келтириб чиқармоқда. ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари Андижон вилояти ИИБ томонидан амалга оширилмоқда. Ишга Ички ишлар вазирлигининг алоҳида мутахассислари жалб этилган. Ҳозирда, воқеа жойидан олинган ашёлар, биологик излар, жабрланувчи ва гумонланувчиларга тегишли кийимлар далил тариқасида олиниб, суд-тиббий экспертиза, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизалар тайинланган. Шунингдек, жабрланувчи О.О.нинг кўрсатмасига кўра, унга зўрлик ишлатган ҳамда жинсий алоқада бўлганлиги важ қилинаётган олти нафар гумонланувчи фуқароларнинг кўргазмалари, воқеанинг хронологик тартиби ҳамда мавжуд гувоҳларнинг баёнотлари тўлиқ ўрганилмоқда. Воқеа юзасидан гумонланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, дастлабки суд тиббий экспертизасининг натижалари ҳамда жабрланувчининг кўрсатмалари ўртасида жиддий тафовутлар борлиги сабабли, қўшимча тергов ва тезкор ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Мазкур жиноятни фош этиш жараёни Ички ишлар вазирининг шахсан назоратида бўлиб, ҳолат тўлиқ ўрганилмоқда. Терговнинг якуни бўйича ҳар бир иштирокчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда айбдорлар учун жазо муқаррарлиги таъминланиши кафолатланади. Бу ҳақда жамоатчиликка ўз вақтида ва батафсил эълон қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Мамлакатимизда мавжуд автотранспорт воситаларининг бугунги кундаги сонини бундан 10 йил аввалги сони билан таққосланганда, бир неча маротабага кўпайган.
Андижондаги ваҳшийлик жавобсиз қолмаслиги керак!
Ички ишлар вазирлиги терактларга чақириқ бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Аҳолидан теракт уюштириш учун пул таклиф этаётганларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, суҳбатга киришмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.
Энди аҳоли ҳимояга муҳтож мозаикалар ҳақида хабар бериши мумкин
Аввалроқ, деворларда ишланган мозаикалар мозаика композициялари маданий мерос рўйхатига киритилганди.
Урганчда ота 14 яшар боласини аёвсиз урди
Ҳозирда болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.