Ўзбекистон
23.07.2023
1 422

22 июль куни соат 22:10 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқтепа” МФЙ Қўшқайрағоч кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:16 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да ўраб олинган ва соат 22:56 да ўчирилган. Ёнғин натижасида уйнинг 95 кв.м майдонда томи, шифти ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 150 кв.м майдони сақлаб қолинган. Маълум қилинишича, ёнғинни сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Андижондаги буюм бозорида ёнғин чиқди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғинни ўчириш учун 20 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.
Тошкентдаги кафеда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 киши жароҳатланди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ёнғин оқибатида кафе биносининг тахминан 150-200 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Вафот этган аёл 28, қизлар эса 8 ва 5 ёшда бўлган.
Олмаотада юз берган ёнғин оқибатида ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлгани айтилди
Кеча, 30 ноябрь куни Олмаота шаҳридаги Almaty Hostelда ёнғин юз берган.