Ҳуқуқ
15.03.2025
1 027

Судланмаганлик тўғрисидаги маълумотномага Апостиль қўйдиришим керак. Менга шу ҳақда тушунча берсангиз?
Вазирлар Маҳкамасининг 732-сонли қарори билан тасдиқланган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламентига асосан жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга “Apostille” махсус штампини қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади.
Апостиль билан Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенциянинг 5-моддасига мувофиқ, расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлиги, имзолаш ваколати мавжудлиги ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқланади.
Судланмаганлик тўғрисидаги маълумотномага, судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича апостиль қўйиш давлат хизмати Олий суд томонидан амалга оширилади.
Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этиш мумкин.
Сўровномани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтганда эса йигим суммасининг 90 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
Мафтуна БЕГМАТОВА,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот
маркази бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.
Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашда нималарга эътибор бериш керак?
Энг аввало, товар учун умумий ҳисобда қанча тўлайсиз, шуни аниқ билиб олинг.