currencies image

12 060,48 UZS

39,24

usd

currencies image

14 156,59 UZS

66,63

eur

currencies image

146,97 UZS

1,93

ru



АсосийЯнгиликларАралаш сайлов тизими нима?

Аралаш сайлов тизими нима?

Ҳуқуқ

calendar

30.09.2024

eye

390

Аралаш сайлов тизими нима?

Аралаш сайлов тизими ўзида иккита — пропорционал ва мажоритар сайлов тизимини уйғунлаштирган. Унда вакиллик органидаги депутатлик ўринларининг бир қисми депутатликка номзодларнинг партия рўйхатига мувофиқ сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда, иккинчи қисми эса бевосита сиёсий партия томонидан бир мандатли сайлов округларидан кўрсатилган депутатликка номзодларга берилган овозлар натижасига кўра тақсимланади.

Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жорий йил октябрда режалаштирилган сайлови ҳам айнан аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. Бунда Қонунчилик палатасининг 75 депутати аввалгидек бевосита бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 депутат сиёсий партияларнинг сайловда олган овозлари сонига пропорционал тарзда, партия томонидан тақдим этилган депутатликка номзодлар рўйхати бўйича сайланади.

Мажоритар сайлов тизими бўйича сиёсий партия бир мандатли сайлов округларининг ҳар биридан биттадан, жами 75 та депутатликка номзодни кўрсатиш ҳуқуқига эга. Пропорционал сайлов тизимида ягона сайлов округи бўйича сиёсий партия томонидан тақдим этилган депутатликка номзодларнинг рўйхатига камида 75, кўпи билан 100 нафар номзод киритилиши лозим.

Сайлов кодекси талабларига мувофиқ, партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас. Айни бир номзод фақат битта партия рўйхатига киритилади. Бир мандатли сайлов округлари бўйича кўрсатилган номзодлар ҳам партия рўйхатига киритилиши мумкин эмас.

Депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда белгиланади. Аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек, партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида қирқ фоизини (аввал бу миқдор ўттиз фоиз эди) ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар беш номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аралаш сайлов тизими бўйича сайлов ўтказилиши муносабати билан ҳар бир сайловчига сайлов куни мажоритар сайлов тизими бўйича битта, пропорционал сайлов тизими бўйича ҳам битта, жами иккита сайлов бюллетени берилади.

Бу ерда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим:

— мажоритар сайлов тизимида: бир мандатли сайлов округлари бўйича ўтказиладиган сайловда сайлов бюллетеньига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодларнинг исм-шарифи киритилган бўлади;

— пропорционал сайлов тизимида: Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича ўтказиладиган сайловда сайлов бюллетенига сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг номи киритилади.

Сайлов бюллетенини тўлдиришда сайловчи мустақил равишда қарор қабул қилади, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади, шу тариқа ўзи маъқул деб топган депутатликка номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беради.

Янгибой Абдимўминов,

Шўрчи туман адлия бўлими давлат хизматлар маркази бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
844

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


8-сентябр 2025, 07:27
723

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
587

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


9-сентябр 2025, 04:22
583

Судларга мурожаат қилишда ногиронлиги бўлган шахслар қандай ҳуқуқ ва имтиёзларга эгалар?

Ногиронлиги бўлган шахсларга судларга алоҳида ўзлари мурожаат қилинган ҳолларда мазкур имтиёз қўлланилмайди.