Life Style
26.12.2025
19

Имтиёзлар ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари ҳамда ташувчининг ташиш қоидаларига асосан берилади.
Имтиёзлар йўловчиларни айрим тоифаларига ҳамда тежамкор («econom») хизмат кўрсатиш тоифаси тарифига берилади.
Имтиёзлар "Ўзбекистон хаво йўллари" Миллий авиакомпаниясидан чипталарни сотиб олишда берилади.
Алоҳида тоифадаги йўловчиларни ташиш
Ташувчи ўзининг ташиш қоидаларида қуйидаги тоифалар учун ташишнинг алоҳида шартларини ўрнатиши мумкин:
2 ёшгача бўлган болалар;
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар;
ота-оналари, васийлари ёки ҳомийлари ҳамроҳлигисиз учаётган болалар;
замбилдаги касал йўловчилар;
ташиш учун салонда қўшимча жой талаб қиладиган йўловчилар;
имкониятлари чекланган, шу жумладан ўриндиқ-аравачада ташиладиган йўловчилар ёки ўзларининг ҳаракатланишлари учун махсус ускуналардан фойдаланувчи йўловчилар;
қурол ва ўқ-дорига эга бўлган йўловчилар;
депортация қилинган йўловчилар ва мамлакатга кириши рад қилинган йўловчилар;
ўта муҳим йўловчилар (VIP);
дипломатик курьерлар;
ҳайвон ва қушларини ташиб ўтаётган йўловчилар.
Ўқувчилари ва талабалар учун чегирмалар
Кундузги бўлим талабалари ва ўқувчиларига (доимий истиқомат жойларига бориб келиш учун) 28 декабрдан 10 январгача 50% чегирма ўрнатилган. Чегирма ички қатновлар ва эконом класс тарифлар (Y) учун тадбиқ этилади
Келишув асосида 50% имтиёзли чегирмалар билан авиабилет харид қилиш
Иккинчи жаҳон уруши (ИЖУ) ногиронлиги бўлган шахсларига, ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат ва жорий йил учун ҳаво транспорти талони асосида;
ИЖУ 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларига, ногиронликни тасдиқловчи ҳужжати ва жорий йил учун ҳаво транспорти талони асосида;
ИЖУ қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шаҳсларга, урушда қатнашганликни тасдиқловчи ҳужжат ва жорий йил учун ҳаво транспорти талони асосида;
ИЖУ 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ҳамроҳ қилувчи шахс, урушда қатнашганликни тасдиқловчи ҳужжат ва жорий йилда ногиронга ҳамроҳлик учун берилган ҳаво транспорти талони асосида.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?
Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.
Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.
Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин.
Президентнинг Жиззахга ташрифи: 12 млрд долларлик янги инвестициялар, инфратузилмага 10 трлн сўм, ер бўйича янги ижара тизими
Сўнгги саккиз йилда вилоятга 6,5 миллиард доллар инвестиция кириб келган, унинг 45 фоизи саноат тармоғи улушига тўғри келади.