Ҳуқуқ
30.01.2025
1 010

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 718-сонли «Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинган.
Ҳужжат билан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгиловчи маъмурий регламенти тасдиқланиб, унга кўра:
— ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларини қоплаб бериш;
— норентабель автобус йўналишларидан кўрилган зарарларни қоплаш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
— норентабель автобус йўналишларига субсидия ажратиш тартиби ва шартлари белгиланган.
Бу тартиб тижорат йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ва тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларга (Тошкент шаҳридан ташқари) кўрсатилади.
Регламентга кўра, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро қатновларда 30 фоизгача зарар кўрган йўналишлар норентабел ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар мониторинг ўтказиб бундай зарар келтирувчи йўналишларнинг махсус реестрини юритиши, «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига киритиши белгиланган.
Норентабель автобус йўналишлари ташувчилари 2025 йил 1 февралдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда субсидия олиш учун ариза беришлари мумкин бўлади. Аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш беш иш кунидан ошмайди ва хизмат бепул кўрсатилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.