Ҳуқуқ
12.08.2025
37
Мамлакат иқтисодиётида автомобиль транспортининг муҳим ўрни бор, у катта ижтимоий аҳамиятга эга, энг қулай ва фойдаланиш осон ҳаракатланиш воситаси сифатида фуқароларнинг ҳаётидан мустаҳкам ўрин олган.
Шу боис, автомобиль сотиб олишдаги энг муҳим қоидаларни айтиб ўтамиз.
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак.
Аммо ҳар доим ҳам эмас. Автомототранспорт воситаларини қуйидаги ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланиши зарур эмас.
Булар:
— ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибюторлик) ташкилотлар);
— лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);
— юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;
— “TRADE-IN” дастури бўйича фуқаролар ва юридик шахслар томонидан расмий дилерлик корхоналарига;
— Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционларда сотиш ҳолатларида.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш эса, улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтмаган автомототранспорт воситаларининг бозорларда олди-сотдиси ва айирбошланиши, шунингдек автомототранспорт воситаларини биржалар орқали сотиш тақиқланади.
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш ҳамда расмий дилерлар томонидан “TRADE-IN” дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.
Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу шахсларга расмийлаштирилади, гувоҳномага ва автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш карточкасига: “Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларнинг) рухсатисиз автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузиш тақиқланади” ёзуви киритилади.
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.