Ўзбекистон
04.08.2021
941
— Машинамни Тошкент авто бозорида сотмоқчи эдим. Автомашина олди-сотди шартномасини тасдиқлатиш учун аёлимни ҳам Тошкентга олиб боришим керакми? Ж.Намозов — Автомашина турмуш ўртоғингиз билан биргаликдаги никоҳингиз давомида сотиб олинган бўлса, унинг розилиги шарт. Лекин бу учун Сиз аёлингизни Тошкентга олиб бормасдан, ўзингизга қулай бўлган нотариусга кириб, унинг розилигини тасдиқлатиб олсангиз кифоя. Саволга Қарши шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рамизжон Хонқулов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Нотариуснинг хизмати ёқмаса, бошқа ҳудуддаги нотариус хизматидан фойдаланиш мумкинми?
Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди – Адлия вазири
Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда бошланган Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларни маълум қилди.
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Уй ҳадя қилинганда уйда рўйхатда турадиганларнинг розилиги олинадими?
Ҳадя шартномасини расмийлаштирилганда, уйда рўйхатда турувчиларнинг розилиги талаб этилмайди. Шунингдек, агар уй ота-онанинг никоҳ давомида орттирилган мулкидан иборат бўлса, унда она (ота)нинг ҳам рухсати талаб этилади.