#NoComment
06.01.2026
557

Банк ва мижоз ўртасидаги муносабатлар қандай тартибга солинади?
Бугунги иқтисодий шароитда банк ва мижоз ўртасидаги кредит муносабатлари муҳим аҳамият касб этади. Кредит шартномаси банк ва қарз олувчи ўртасидаги ўзаро масъулият ва мажбуриятларни аниқлаб, уларнинг муносабатларини тартибга солади.
Кредит шартномаси орқали банк қарз олувчи билан ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди, қарз олувчи эса кредит олиш шартларини ва унинг қайтариш муддатини қабул қилади.
"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунга кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
Мижозлар ўзлари танлаган битта ёки бир неча банкда миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақлари очишга ҳақли.
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш, шунингдек банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги миллий ва чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
Кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўзгартириш мумкинми?
Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади.
Банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
Кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш
Банклар гаров, кафолатлар, кафиллик, мажбуриятлар асосида ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг қонунда назарда тутилган бошқа усуллари асосида кредитлар беради.
Қарз олувчи томонидан шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банклар тақдим этилган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга, шунингдек ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги), ушбу Қонун 7-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилмаган ва унинг талабларига мувофиқ бўлмаган акциялари ҳамда улушлари банклар томонидан таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин эмас.
Банклар таъминланмаган кредит (ишончга асосланган кредит) бериш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Банкларга ўз акцияларини гаровга қўйиш эвазига кредит бериш тақиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.