Ҳуқуқ
12.08.2025
659

Амалдаги қонунчилигимизга кўра боқувчисини йўқотган шахслар учун бир қатор солиқ имтиёзлари белгиланган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436-моддаси 1-қисми 5-бандига мувофиқ, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Бунда ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар деб белгиланган. Шу сабабли солиқ солишдан озод этилиши белгиланган. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.
Шунингдек, икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар солиқ солишдан қисман озод этилиши белгиланган. Бунда ушбу тоифадаги шахсларнинг даромадлари қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари солиқ солишдан озод этилади. Содда қилиб тушунтирганда ушбу тоифага кирувчи шахс июль ойи учун 3 000 000 сўм даромад қилди. Мазкур қоида бўйича ушбу шахснинг барча даромадидан солиқ ундирилмасдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги маблағига солиқ ҳисобланмайди. Қолган маблағларига эса солиқ ҳисобланади. Яъни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари 1 792 110 сўм бўлса, ушбу маблағга солиқ ҳисобланмайди. Қолган маблағларга эса солиқ (3 000 000 - 1 792 110 ) ҳисобланади.
Бу имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.